Argʻun Aqa
Арғун Аға, шунингдек, Арғун Ақа ёки Арғун Қари (форсча: ارغون آقا; ᠠᠷᠭᠤᠨ (монгол тили); фл. 1220—1275) – ХИИИ асрда яшаган мўғул зодагони, Ойрат қабиласига мансуб бўлган. 1243—1255-йилларда Ҳулагу томонидан Ҳулокуийлар давлати барпо этилишидан аввал мўғуллар назоратидаги Эрон ҳудудида ҳоким (ноиб) лавозимида фаолият юритган[3]. Мункехон фармонига кўра, Арғун Аға Шарқий ва Марказий Эроннинг тўрт вилояти устидан назоратни амалга оширган.
| Арғун Ақа | |
|---|---|
|
Тарихи жаҳонгушода тасвирланган Арғуна Ақа (зарарланган), 1290-йил. Библиотҳèқуэ Натионале де Франcе (Суппл. Перс. 205)[1][2] | |
| Форс, Грузия ва Онадўли доруғачиси | |
|
Мансаб даври 1243 – 1275 | |
| Ўтмишдоши | Коргуз |
| Вориси | Буқа |
| Хуросон ҳокими ўринбосари | |
|
Мансаб даври 1265 – 1275 | |
| Ҳоким | Шаҳзода Тубшин |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | тах. 1243 |
| Вафоти |
1275-йил 17-июн Хуросон |
Ҳаёти
Рашидуддиннинг маълумотига кўра, Арғун ёшлигида отаси Жалойир қабиласидан бўлган Ўқтойхоннинг мураббийси Қаданга сотган[4]. Қадан эса уни ўз ўғли Илüгага топширган[5]. Бироқ Жувайнийнинг ёзишича, отаси минггҳан қўмондони бўлган[6]. Арғун Öгедеилар хонадони хизматида бўлган йилларида ҳукмрон сулола аъзолари орасида яхши таълим олгани ва қадимги уйғур тилини мукаммал билгани сабаб обрў қозонган. Ўз фаолиятини Ўқтой ҳукмронлиги даврида битикчи (котиб) лавозимидан бошлаган. Кейинчалик Ўқтойнинг рафиқаси Тöрегене Хотун уни Мовароуннаҳр ҳокими, яъни Коргузнинг босқоқи этиб тайинлади. Ниҳоят, Коргуз тахминан тах. 1242-йилда қатл этилгач, бутун минтақанинг фуқаровий бошқаруви Арғун Ақа қўлга олди.
Фаолияти
Арғун Ақа Аму Дарядан то Онадўлигача бўлган кенг ҳудудлар бошқарувига тайинланди. Унинг котиби вазифасини Шарафиддин Хоразмий бажарган. Бироқ Арғун унга нисбатан салбий муносабатда бўлган[7]. 1246-йилда Гуюкхон Арғунни лавозимига тасдиқлади. Асcелин эҳтимол Арғунни тах. 1247-йилда Байжу Нўён саройида учратган бўлиши мумкин. Арғун 1248 ва 1251-йилларда тайинланганидан кейин икки марта Қорақурумга сафар қилган. Учинчи сафарида у Ҳулагу томонидан Мовароуннаҳрда ҳибсга олинган. Бироқ кўп ўтмай озод этилган. Ходимлари орасида машҳур Жувайний оиласи аъзолари, Факриддин Биҳиштий (ваф. 1256), Ҳусамиддин Биҳиштий, Нажмиддин Али, Турумтай, Наимадай ва бошқалар бор эди. 1254-йилда Мунке фармонига мувофиқ, Нажмиддин Али билан биргаликда Эрон ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишларини амалга оширган[7]. 1256-йилда эса Ҳулагу амалга оширган Мўғулларнинг низорийларга қарши юришида иштирок этган.
Грузия юриши

1259–1261-йилларда Грузия қироллигидаги қўзғолончиларга қарши жазоловчи ҳарбий амалиётларга бошчилик қилди. 1260-йилда Ҳулагу мўғулларнинг Левантга юришлари учун грузинлар ва арманларни сафарбар этишни талаб қилганида, Шарқий Грузия қироллиги ҳукмдори Давид Улу 1258-йилдаги Бағдод қамалида қўшинлари кўрган талафотларни эслаб, бош кўтарди[10]. Арғун Ақа бошчилигидаги йирик мўғул қўшини жанубдан Грузияга бостириб кириб, Ахалдаба яқинидаги жангда Давид Улу ва Саргис И Жақелига оғир зарба берди, сўнг мамлакатни шафқациз равишда талон-торож қилди. Ҳарбий юриш қишда ҳам давом этди ва кейинги йили Давид Улу Имеретига қочишга мажбур бўлди. Мўғуллар бу ҳудудни эгаллай олмади[11]. Давиднинг оиласи асир олинди, рафиқаси Гванца Какҳаберидзе эса ўлдирилди[12]. 1262-йилда тинчлик битими тузилди. Унга кўра, Давид Улу Тбилисига қайтиб, мўғуллар вассали сифатида тахтини тиклади ва Ҳулагуга садоқат билдирди. Давид Нарин эса Имеретида номинал равишда мўғул ҳукмронлигини тан олди. Ҳулагу қўзғолончиларни кечирди, чунки 1261-йилдан бошлаб Ҳулакуийлар Олтин Ўрда ҳукмдори Беркахон билан кенг кўламли уруш олиб бораётган эди[11].
Шундан сўнг Арғун Ақа Хуросонга Олтин Ўрдага қарши курашиш учун юборилди. Форс манбаларида Қаға хоқоннинг содиқ хизматкори экани тасвирланган. Бироқ Грузия ва Арманистон манбаларида эса шафқациз ва зўравон назоратчи бўлгани тилга олинган. Шунингдек, грузин йилномаларидан бирида адолатпарвар, сўзида собит, чуқур фикрли ва доно маслаҳатчи экани таърифланган. Ушбу манбада Арғун Россия, Арктика ҳудудлари, Алания, Понтик дашти, Грузия, Арманистон ва Онадўлини қамраб олган империя миқёсидаги аҳоли рўйхатини ўтказгани қайд этилган[13]. Арғуннинг марказий қароргоҳда кўплаб сиёсий рақиблари бўлгани сабабли, ўз садоқатини исботлаш учун тез-тез Қағаннинг ўрдасига, яъни Мўғулистондаги саройига боришга мажбур эди. Гарчи Мунке 1252-йилда тахтга ўтиргач, Арғунни аввалги лавозимига қайта тайинлаган бўлса-да, император Арғунни хиёнат айбига жавоб бериш учун ҳузурига чақирди Арман зодагони Семпад Орбелиан Арғунни тўлиқ оқлаб, асл айбдор Арғуннинг душмани бўлган хоразмлик бир ноиб эканини айтган[14]. Шундан сўнг Арғун озод этилиб, улар бирга қайтишди.

Ҳулагу ҳукмронлиги даври
Арғун Ҳулагу даврида ҳам маъмурий вазифаларини давом эттирди ва солиқ мажбуриятларини бажармаган вассалларни жазолади. 1261-йилда хирожни тўламаган ёки кам тўлаган ҳукмдорлар, жумладан, Гванца Кахаберидзе, Ҳасан Жалол, Закаре ИИИ Закариан ва Ахситанга қарши чоралар кўрди. Шунингдек, шаҳзода Абақага ҳамроҳлик қилиб, Алгуни Олтин Ўрда билан курашида қўллаб-қувватлади.
Абақа ҳукмронлиги даври
Арғун Ақа 1265-йилда Ҳулагунинг вафотидан кейин ҳам Ҳулокуийлар давлати хизматида қолган. Янги лавозим, яъни Хуросонга шаҳзода Тüбшиннинг ноиби лавозимига тайинланди. Янги Чиғатой хони Бароқхон 1270-йилда Ҳулокуийлар Афғонистонни тарк этмаса, бостириб кириш билан таҳдид қилди. 1270-йил 22-июлда бўлиб ўтган Ҳирот жангида Арғун Ақа шаҳзода Ёшмут қўмондонлигидаги чап қанот сафида жанг қилди. Жанг Ҳулокуийлар учун ҳал қилувчи ғалаба билан якунланди. Арғун Ақа 1275-йил 17-июнга қадар Хуросонда хизмат қилишда давом этди ва шу куни вафот этди.
Мероси
Арғун Ақа ҳозирги Озарбайжон ҳудудидаги Қубалıбалаоğлан қишлоғида жойлашган Пир Ҳусейн хонақоҳини молиялаштирган бўлиши мумкин. Шунингдек, Радкан (Хуросон)да дафн этилган деб ҳам ҳисобланади[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Жабер, Шадй (2021). "Тҳе Паинтингс оф ал-Āтҳāр ал-Бāқия оф ал-Бīрūнī: А Турнинг Поинт ин Исламиc Висуал Репресентатион". Лебанесе Америcан Университй: Фигуре 5. ҳттпс://лаур.лау.эду.лб:8443/хмлуи/бицтреам/ҳандле/10725/13751/Шадй_Жабер_Тҳесис_Редаcтед.пдф?сеқуэнcе=3.
- ↑ Лане, Георге (1999). "Аргҳун Ақа: Монгол Буреауcрат". Ираниан Студиэс 32 (4): 459–482. дои:10.1080/00210869908701965. ИССН 0021-0862. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/4311297. "Жуваини'с депиcтион оф Аргҳун Ақа Тҳе пиcтуре паинтед оф тҳе Монгол амир ин тҳе Тāрīкҳ-и Жаҳāн-Гушā датес фром тҳис период."
- ↑ Гроуссет, п. 376
- ↑ 4,0 4,1 Ланда, Ишаяҳу (2018). "Неw Лигҳт он Эарлй Монгол Исламисатион: Тҳе Cасе оф Аргҳун Ақа'с Фамилй" (эн). Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй 28 (1): 77–100. дои:10.1017/С1356186317000438. ИССН 1356-1863. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/жоурнал-оф-тҳе-роял-асиатиc-соcиэтй/артиcле/неw-лигҳт-он-эарлй-монгол-исламисатион-тҳе-cасе-оф-аргҳун-ақас-фамилй1/ЭБC828779461678CФCФДCЕ46ЭД89ББ86.
- ↑ „АРḠŪН ĀҚĀ – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг. Қаралди: 2020-йил 19-апрел.
- ↑ Ата-Малик Жуваини, Генгҳис Кҳан: Тҳе Ҳисторй оф тҳе Wорлд-Cонқуэрор транс. Ж. А. Бойле (Манчестер, 1997), п. 505.
- ↑ 7,0 7,1 Лане, Георге (1999). "Аргҳун Ақа: Монгол буреауcрат" (эн). Ираниан Студиэс 32 (4): 459–482. дои:10.1080/00210869908701965. ИССН 0021-0862. ҳттп://www.тандфонлине.cом/дои/абс/10.1080/00210869908701965.
- ↑ „Cонсултатион Супплéмент Персан 205“. арчивесетманусcриц.бнф.фр. Библиотҳèқуэ Натионале де Франcе.
- ↑ Инал, Гüнер (1975). "Артистиc Релатионшип Бетwеэн тҳе Фар анд тҳе Неар Эаст ас Рефлеcтед ин тҳе Миниатурес оф тҳе Ǧāмиʿ ат-Таwāрīḫ". Кунст дес Ориэнц 10 (1/2): 124, ноте 34. ИССН 0023-5393. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/20752459.
- ↑ Баи︠а︡рсаĭкҳан 2011, с. 137 „Ҳűлегű демандед тҳат тҳе Георгиан Кинг Давид Улу суппорт ҳис cонқуэст оф Сйриа анд Эгйпт . Сурприсинглй, Давид рефусед. Оне мигҳт ҳаве эхпеcтед тҳат тҳе Георгиан кинг wоулд ҳаве беэн море тҳан интерестед ин либератинг тҳе Ҳолй Ланд . Ҳоwевер, Давид wас нот онлй дисинтерестед ин тҳис вентуре, бут алсо болд эноугҳ то рефусе Ҳűлегű’с ордер. Ин аддитион, ҳе соугҳт а револт, wҳич wас суппрессед бй Аргҳун Ақа ин Соутҳерн Георгиа ин 1260. Давид Улу ’с рефусал то партиcипате ин тҳе Монгол cампаигн ин Сйриа cан бе эхплаинед бй ҳис ҳуге лосс оф мен ин тҳе баттле фор Багҳдад.“
- ↑ 11,0 11,1 Микаберидзе, Алехандер. Ҳисториcал Диcтионарй оф Георгиа (эн). Роwман & Литтлефиэлд, 6 Фебруарй 2015 — 255-бет. ИСБН 978-1-4422-4146-6.
- ↑ Микаберидзе, Алехандер. Ҳисториcал Диcтионарй оф Георгиа (эн). Роwман & Литтлефиэлд, 6 Фебруарй 2015 — 260-бет. ИСБН 978-1-4422-4146-6.
- ↑ Ҳ. Ҳ. Ҳоwртҳ-ҲОМ, Монголс ин Персиа, вол. ИИИ. п.68
- ↑ Ҳ. Ҳ. Ҳоwортҳ, ҲОМ, Монголс ин Персиа, вол. ИИИ. п.65
Адабиётлар
- Амитаи-Преисс, Монголс анд Мамлукс: тҳе Мамлук-Īлкҳāнид Wар, 1260-1281
- Баи︠а︡рсаĭкҳан, Д.. Тҳе Монголс анд тҳе Арменианс (1220-1335). Леиден; Бостон: Брилл, 2011. ИСБН 978-9-0041-8635-4.
- Рене Гроуссет, Тҳе Эмпире оф тҳе Степпес