Арғувон (Cерcис) — бурчоқсошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми. Европа ва Осиёда С. силиқуаструм тури тарқалган. Бу тур ёввойи ҳолда Ўрта денгиз атрофида ҳам учрайди. Ўрта Осиё, Крим ва Кавказда хушманзара ўсимлик сифатида экилади. Арг'увоннинг ёввойи тури (С. грифfi тҳии) Афғонистонда ҳамда Ўрта Осиёнинг Помир-Олой ва Ғарбий Тяншан тоғларида учрайди. Ўзбекистонда Қурама ва Угам тоғларида ўсади. Ёғочи юмшоқ ва оқ бўлгани учун дурадгорликда бағдоди услубида ўйиладиган наққошликда кенг қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил