Argentinlar
Аргентинлар — халқ, Аргентинанинг асосий аҳолиси. Умумий сони 28,3 млн. киши (1992), шундан 26,64 миллиони Аргентинада. Аргентинлар испан тилининг аргентин лаҳжасида сўзлашадилар. Европеоид ирқига мансуб. Диндорлари асосан — католик. Аргентинлар миллати ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Европа (асосан Испания, Италия)дан кўчиб келганларнинг маҳаллий халқ (индейс)лар билан қўшилиши натижасида пайдо бўлган. Аргентинларнинг шаклланиши асосан ХХ аср бошларида тугалланди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |