Аргиштихинили — Урарту подшоси Аргишти И даврида (милоддан аввалги 776 йил) қурилган шаҳар-қал’а. Топилган урарт миххат ёзувларидан маълум бўлишича, Арарат водийсини забт этган урартлар қал’а, сарой ва ибодатхоналар бунёд этиб, атрофини боғ-роғ, токзорларга айлантирганлар. Милоддан аввалги ИВ асрда Аргиштихинили ўрнида қадимги Арманистон пойтахти — Армавир шаҳар қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил