Аргун — Россия Федерацияси ва Хитойдаги дарё. Амур дарёсини ҳосил қиладиган ўнг ирмоғи. Уз. 1620 км. Ҳавзасининг майдони 164 минг км². Ўртача сув сарфи 340 м³/сек. Катта Хинган тизмасининг ғарбий ён бағридан Хайлар номи билан бошланади. Тоғдан чиққач, кенг водийдан оқади. Ирмоқлари: ўнгдан Генхе, Ню-эрхе, чапдан Уров, Урюмкан, Газимур. Аргун ҳавзасида майдони қарийб 51 км² бўлган 1,8 минг кўл бор. Аргунда 60 га яқин балиқ тури мавжуд.

Аргун
Тавсиф
Узунлиги 1 620
Майдони 164 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил