Arguslar
Аргуслар — қирғовулларнинг иккита, бир-бирига яқин монотипик уруғлари (Аргустанус ва Рҳеинартиа). Иккинчи даражали оқиш патларида жуда кўп кўзсимон доғлари бўлади. Катта Аргуслар (А. аргус) Мянма, Малакка, Суматра ва Калимантан ўрмонларида тарқалган, хўрозининг узунлиги 1,7 — 2 метр (шундан 1,2 м думидаги ўрта бошқарув патига тўғри келади). Кокилдор А. Лаос, Ветнам ва Малакканинг тоғ ўрмонларида тарқалган. Яширин ҳаёт кечиради (қаранг Қирғовулсимонлар). Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилотининг Қизил китобига киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |