Arharshair
Арҳаршаир (Счренкиа голиcкеана) — зирадошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Бўйи 10-55 см. Илдизи бир бошчали, силиндрсимон. Барглари мураккаб пацимон. Гули оқ. Соябон гули 15-20 соябончадан иборат. Ундаги гуллари 15-20 та. Арҳаршаир апрел-май ойларида гуллайди, меваси думалоқ, диаметри 4 мм, май-июн ойларида етилади. Арҳаршаир фақат Ўрта Осиёда тарқалган. Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг адир ва тоғларида турли экологик шароитда ўсади. Арҳаршаирнинг қуритиб янчилган илдизи халқ табобатида яраларни даволашда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |