Арид тупроқ (лот. аридус — қуруқ, қурғоқчил) — буғланадиган намлик миқдори ёғинлар миқдоридан ортиқ бўлган чўл ва чала чўл зонасига мансуб кам унум тупроқ. Арид иқлимли ерларда вужудга келган. Арид тупроқ ювилмайдиган сув режимига эга бўлгани сабабли тупроқ профилида ёки тупроқ ости қатламларида карбонатлар, сулфатлар, хлоридлар тўпланади. Ўзбекистондаги қумли чўл тупроқлари, тақирли тупроқлар ва тақирлар Арид тупроқ га киради (қаранг Тупроқ).

Адабиётлар