Арифметик қатор (тартибли) — тартибли кўпхаднинг ўзгарувчи х га бутун, мусбат қийматлар берилганда оладиган қийматлари кетма-кетлиги. Ҳар хил тартибли Арифметик қаторлар ҳар хил сонлар қаторлари ҳосил қилади. 1-тартибли Арифметик қатор арифметик прогрессия ҳосил қилганидек, 2-тартибли Арифметик қатор, масалан, учбурчакли сонлар фигурали (шаклдор) сонлар, хусусий ҳолда квадрат сонлар ташкил этади, 3-тартибли Арифметик қатор эса пентагонал (бешбурчак) сонлар ёки тетраэдрик сонлар ташкил этади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил