Arifmetik uchburchak
Арифметик учбурчак — биномиал коэффициентлардан (қаранг Бином) иборат сонларнинг учбурчакли жадвали. Ён томонларида бирликлар туради, ундаги ҳар бир сонни шу сон устида турган иккита сонни қўшиб ҳосил этилади. Арифметик учбурчак Паскалнинг „Арифметик учбурчак ҳақида рисола“ номли китобида (1665) учрагани учун уни кўпинча Паскал учбурчаги деб юритишади. Арифметик учбурчак Хитойда 1303-йил маълум бўлган. Германияда 1544 И. Штифел асарларида учрайди. Ҳиндистонда шоир Пинтала (милоддан аввалги ИИ аср) поэзиянинг баъзи масалаларини ҳал қилишда Арифметик учбурчакдан фойдаланган. Шунга кўра, Арифметик учбурчак турли мамлакатларда турлича аталиб келган: Германияда уни Штифел учбурчаги, Италияда Тарталя учбурчаги деб юритишган. Бизда эса уни Умар Хайём учбурчаги деб аташ тўғрироқ бўлар эди, чунки Арифметик учбурчак Умар Хайём асарларида учрайди.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |