Арифметика қандай пайдо бўлган

Арифметикани рақамлар ҳақидаги фан деб аташ мумкин. Сўзнинг ўзи юнонча „арифмос“дан келиб чиққан бўлиб, „рақамлар“ деган маънони англатади. Дастлаб, одамлар қўй ва сигирларини бармоқлари ёрдамида ҳисоблаган. Кейин одамзод таёқчалардаги кертиклар ёрдамида ҳисоблашни бошлаган ва кейинги босқичда ҳар бир рақамни белги ёки рамз ёрдамида ёзиш мумкин бўлган ҳисоблаш тизимини ихтиро қилган. Қадимги юнонлар бу мақсадда алифбо ҳарфларини мослаштирган, римликлар эса рақамларни ёзиш учун алифбодаги барча ортиқча ҳарфларни тушириб қолдириб, атига 7 та ҳарфдан фойдаланган. Бу тизим қайд ва ёзув учун ишлатилган, ҳисоб учун абак (счёт)дан фойдаланилган.

Араблар ҳинд тизими асосида биз ҳозиргача фойдаланаётган рақамларни ишлаб чиққан. Ўнлик сонларни белгилаш учун улар нолдан фойдаланган ва бу ҳисоблаш тизимини ниҳоятда соддалаштирган. Русча „сифри“ (рақамлар) сўзи арабларнинг нолни англатган „сифр“ сўзидан келиб чиққан. Араб ҳисоблаш тизимидан фойдаланишни тавсия қилган биринчи арифметик дарслик 1202-йилда номаълум италиялик олим томонидан ёзилган.

Биринчи босма арифметика дарслиги лотин тилида ёзилган бўлиб, 1478-йилда Италияда нашр этилган. Қўшиш, айириш ва кўпайтириш амаллари ҳақидаги бошқа дарсликлар 1484–1496-йилларда нашр этилган. Баъзи лотин мактабларида арифметика фақат бешинчи ва олтинчи ўқув йилларида ўргатилиб, унга ҳафтасига атиги бир соат вақт ажратилган.

Шуни эсда тутиш керакки, бу қадимий арифметик асарлар замонавий усулларнинг аксариятини ўз ичига олган ва биз уларнинг муаллифлари ҳамда уларни бу илмий ишларни амалга оширишга илҳомлантирган ҳинд олимларини миннатдорчилик билан хотирлашимиз керак. Арифметиканинг асосий қоидаларини тушуниш учун: қўшиш, кўпайтириш, айириш ва бўлиш асосларини қанчалик мукаммал билиш кераклиги ҳақида гапириш керак эмас.

Адабиётлар