Арифмометр (юн. аритҳмос — сон ва метрео — ўлчайман) — тўрт арифметик амал бажариладиган ҳисоблаш машинаси. Арифметик ҳисоблаш машинаси биринчи марта франсуз олими Б. Паскал томонидан 1641-йилда яратилди. 1790-йилда немис соат устаси Ган тўрт арифметик амални бажарадиган биринчи амалий машинани яратди. Арифмометрда сонларни ҳисоблагичга ўрнатиш ва кўчириш механизми, айланишлар ҳисоблагичи, натижалар ҳисоблагичи, натижаларни ўчириш қурилмаси дастаки ва электр юритма билан жиҳозланган. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши муносабати билан Арифмометр кам ишлатилмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил