Arilar

Арилар ёки арисимонлар (Апотдеа) — чақувчи пардақанотлилар катта оиласи. Кавловчи ариларга яқин тузилган. Ариларнинг панжалари туклари билан бирга чанг йиғувчи аппаратни ҳосил қилади, узун ҳартуми эса гулдан нектар йиғишга мослашган. Ариларга 7 оила, 30 мингдан кўпроқ тўр киради, Ўзбекистонда бир неча юз тури учрайди. Кўпчилик арилар якка яшайди, улардан фақат айрим арилар колония ҳосил қилади (масалан, андреналар), бошқалари жамоа бўлиб яшайди. Барча арисимонлар уя қуради, боласини нектар ва чанг аралашмаси билан боқади. Арисимонлар орасида уя паразитлари (какку-ари) учрайди. Арилар гулли ўсимликларнинг чангланишида катта аҳамиятга эга.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |