Арин-берд – Урарту давлати подшоси Аргишти И томонидан милоддан аввалги тахминан 780 йилда бунёд этилган қал’а харобаси; Ереван шаҳри атрофида. Аринбердда топилган битикларга кўра, қал’анинг номи Эребуни бўлган (Ереван шаҳрининг номи шундан олинган деб тахмин этилади). 1950-йилдан бери Арин-бердда қазишма ишлари олиб борилади. Аринберддан деворий расмлари бўлган сарой ва ибодатхоналарнинг хоналари очилган, уларда нақшлардан ташқари Урарту маъбудларининг тасвирлари, хўжалик хоналари ва омборхоналар, битиклар топилган. Қал’а урарт қабилаларининг Севан кўли томон юришларида таянч пункти бўлиб хизмат қилган. Милоддан аввалги ВИИИ аср охирида ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотган ва унинг янги даври Урарту давлати тугагандан кейинги давр (милоддан аввалги В аср) билан боғлиқ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил