Arina Folts
Арина Фолц (1997-йил 1-январ, Тошкент, Ўзбекистон ) — ўзбек теннисчиси. Ўзбекистон чемпиони ва теннис бўйича мамлакат терма жамоа а’зоси. ИТФ туркуми турнирида иккита жуфтлик финалида ғолиб чиқади. 2017-йилда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлади.
| Арина Фолц | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1997-йил 1-январ Тошкент, Ўзбекистон |
| Фаолият йиллари | 2011-2019 |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Теннис |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осио ўйинлари | ||
| Бронза | Ашхобод 2017 | аралаш жуфтлик |
Таржимаи ҳол
Арина 1997-йил 1-январда Тошкент шаҳрида туғилади[1] . 8 ёшидан бошлаб теннис билан шуғулланган. 2011-йилда Қарши шаҳрида биринчи ИТФ туркуми турнирида иштирок этади[2]. 2013—2015-йилларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Федерасия Кубогида қатнашади. 2014-йилда Арина Анталиядаги (Туркия) ИТФ туркумидаги мусобақаларда теннис бўйича жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонади.
2017-йилда Ашхободда (Туркманистон) ўтказилган В Осиё ўйинларининг жанг сан’ати ва ёпиқ иншоотлардаги тенниснинг аралаш жуфтлик баҳсларида Санжар Файзиев билан биргаликда бронза медалини қўлга киритади[3] .
2017-йилда Фолц Ҳаммаметда (Тунис) бўлиб ўтган ИТФ туркумидаги теннис бўйича жуфтлик баҳслари мусобақаларида ғалабага эришади[4] .
Турнир г'олиби
Финал
| сана | Манзил | Туркум | Қоплама | Ҳамкор | Финалдаги рақиб | Натижа | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2014-йил 16-ноябр | Анталия ( Туркия ) | ИТФ | Грунт | Валерия Проспери |
Ирина Бара Мелис Сезер |
3:6, 7:6, 10:5 |
| 2 | 2017-йил 18-март | Ҳаммамет ( Тунис ) | ИТФ | Грунт | Нина Поточник |
Эмма Леҳне Валентина Бахер |
6:4, 6:3 |
Манбалар
- ↑ „Арина Фольц / Фолц, Арина - биография теннисистки, фото и видео - Теннис портал Тенниспортал.ру“. тенниспортал.ру. 2020-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.
- ↑ „Арина Фолц - Теннис Эхплорер“. www.теннисехплорер.cом. 2017-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.
- ↑ „Ресулц Боок“. 2020-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.
- ↑ Платные опросы Биткоин новости. „Арина Фольц завоевала главный приз турнира в Тунисе“. уз.утро.неwс. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.[сайт ишламайди]