Aripdjan Xashimov
Арипджан Адилович Хашимов (1940-йил 8-март, Тошкент, Ўзбекистон ССР — 2022-йил, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.
| Арипджан Хашимов | |
|---|---|
| Файл:Арипджан Хашимов.жпг | |
| Таваллуди |
8-март 1940-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
2022-йил Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент давлат техника университети |
| Таълими | Тошкент политехника институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари | |
Биографияси
Арипджан Хашимов 1940-йил 8-март Тошкент шаҳрида таввалуд топган[1]. 1962-йилда Тошкент политехника институти энергетика факултетини „Саноат корхоналари ва иншоотларини электрлаштириш“ мутахассислиги бўйича тамомлаган[1]. 1962-йилда Тошкент шаҳридаги 1-сонли темир йўл мактабида электр ускуналар ва электромеханика фани ўқитувчиси, 1962—1965-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Энергетика ва автоматлаштириш илмий-тадқиқот институтида илмий ходим, 1965—1968-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Энергетика ва автоматлаштириш институти аспиранти, 1969—2022-йилларда Тошкент давлат техника университетининг „Электромеханика ва электротехнология“ кафедрасида катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири, шунингдек, факултет декани ва ўқув-услубий ишлар бўйича проректор, „Электротехника, электромеханика ва электротехнология“ кафедраси профессори бўлиб ишлаган[1].
Илмий фаолияти
1968-йилда „Асимметрик режимларда частотали бошқариладиган асинхрон электр юритувчи“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1990-йилда Москва энергетика институтида „Частада бошқариладиган асинхрон электр юритмаларнинг режимларини ҳисоблаш назарияси ва усуллари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2000-йилда CРДФ-2000 мукофотининг (АҚШ) Марказий Осиёдаги ягона ғолиби бўлган. Илмий мактаб фаолияти натижасида Арипджан Адилович Хашимов Германия, Греция, Италия, АҚСҲ, Россия Федерацияси, Украина ва бошқа мамлакатларда ўтказилган халқаро илмий-техник анжуманларда маърузалари билан фаол иштирок этди. 350 дан ортиқ илмий мақолалар, 20 та монография, 26 та дарслик, 30 га яқин ихтиролар муаллифи. Абу Райхон Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, „Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси“, „Ўзбекистон энергетика фахрийси“ кўкрак нишони билан тақдирланган[1].