Аристид (Аристеидес) (милоддан аввалги тахминан 540—467) – афиналик сиёсий арбоб ва лашкарбоши. Аттика аристократияси манфаатлари ҳимоячиси. Юнон-Эрон урушида (милоддан аввалги 500—449) Марафон (милоддан аввалги 490), Саламин (милоддан аввалги 480) ва Платея (милоддан аввалги 479) ёнидаги жангларда қатнашган. Делос денгиз иттифоқи ташкилотчиси.

Адабиётлар