Aristofan

Аристофан (Аристопҳане, Қадимги юнон тили – Ἀριστοφάνης) (тахминан милоддан аввалги 445 – 385) – юнон шоири, „комедия отаси“. Аристофан назари даврнинг долзарб муаммоларига қаратилган бўлиб, ижодида ёрқин намоён бўлади ва ўша давр деҳқонлар оммаси манфаатларини ифодалайди. У шаҳар аҳолиси паст табақасини ўзига ром этган радикаллар ақидасига („Чавандозлар“), софистларнинг индивидуал фалсафасига („Булут“) ишончсизлик билан қаради. У ҳар иккаласида ҳам Афина демократиясининг инқирози аломатларини кўра олди. Аристофан комедияларида муҳим воқеаларга муносабат, ҳарбий сиёсатга қарши кайфият яққол сезилади („Лисистрата“), Ҳаётий шахсларни камситиш („Булут“да – Сократни), фантастик вазиятлар („Аҳариянлар“, „Қушлар“) ҳам Аристофан ижодига мавзу бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |