Aristoksen
Аристоксен (Аристоксенос) (милоддан аввалги 354, Тарент – тахминан 300) – юнон мусиқа назариётчиси. Аристотелнинг шогирди. Уч китобдан иборат „Гармоника“ асари, „Ритмика“сидан парчалар бизгача етиб келган. Танқидий ўзлаштирилган Пифагор таълимоти билан Аристотел ғояларини қўшишга ҳаракат қилган. Аристоксен биринчилардан бўлиб, мусиқа товушлари бевосита эшитилиши билан „соф созли товушлар тизмаси“ ўртасида фарқ мавжудлигини кўрсатди. Мутлақ баландлик, интерваллар, лад (тузук) яратилажак модуляция, композицией принсипи жиҳатидан фарқ қилувчи „гармоник“ (мусиқа) ҳодисалар тизимини ишлаб чиқди; интервалларнинг садоланиши жиҳатидан консонант ва диссонантлигини баён қилди. Аристоксен таълимоти, айниқса, ўрта асрлардаги Шарқ мусиқа назариясига ҳамда Уйғониш мусиқа намояндаларига таъсир қилди.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |