Ariya

Ария (италянча: „ариа“ — ашула) – куйчан шаклга эга, мукаммаллашган ва кенг қамровли лирик ёки драматик мазмуни билан тугалланган мусиқий асар[1][2].
Асосан опера, мусиқали драма, кантата ва ораторияларда ишлатилади. Унда асосан қаҳрамоннинг характери, унинг ҳис-туйғулари ва воқеаларга бўлган муносабатлари тасвирланади. Одатда оркестр жўрлигида хонанда томонидан ижро этилади. Мазмунининг жиддийлиги ва ғоявий мақсадга эга бўлиши туфайли опера драматургиясида драмадаги монологга тенг келади. Қўшиқ ва романсга нисбатан бирмунча мураккаб, кўп қисмдан тузилган. Бадиий вазифаси опера қаҳрамонининг руҳий кечинмалари ва интилишини очиб бериш. Шу боис кенг оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Кўпинча, оркестр муқаддимаси билан бошланади, баъзан ундан олдин речитатив келади. Ариетта, ариозо, каватина, кабалетта ва бошқа ария турига мансуб. Баъзан табиатан куйчан чолғу асарлар ҳам ария деб аталади (Жоҳанн Себастиан Бач ариялари)[3].
Ўзбекистон композиторлари турли арияларни, асосан опера, мусиқали драма ва комедия ҳамда оратория жанрларида (айрим ўринларда чолғу арияларни) қўллашади. Илк ўзбек мусиқали драмалари („Лайли ва Мажнун“, „Фарҳод ва Ширин“) ва улар заминида яратилган шу номдаги операларга мақом (баъзан ашула ва катта ашула)ларга асосланган ариялар киритилган. Ўзбекистон композиторларидан Алексей Козловскийнинг „Улуғбек“ операсидаги Улуғбекнинг монологлари, Рейнголд Глиэр ва Т. Содиқовларнинг „Гулсара“ операсидаги Гулсара – булар арияларга мисол бўла олади[1][2].
Консертларда ижро этиладиган айрим вокал асарлар ҳам опера ариясининг хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Баъзан, лирик ва одатда секин сур’атда ижро этиладиган, фортепиано ёки бошқа чолғулардан учун яратилган мусиқа асари ҳам ария деб аталади[1][2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ария“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Ария“ мавзуси бўйича медиафайллар бор..
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |