Arjon
Аржон — Сибирдаги илк скиф даврига оид мозорқўрғон (милоддан аввалги ВИИИ аср). Тува ўлкасидаги Ўюқ дарёси водий-сидаги Аржон қишлоғидан топилган. Мозорқўрғоннинг диаметри 120 м, баландлиги 4 м. Ёғочдан ишланган қабр иншоотининг усти тошлар билан ёпилган. 70 дан зиёд қабр чиқган. „Шоҳ“ ва „малика“ дафн этилган қабр атрофига 15 киши ва 160 от қўшиб кўмилган. Кўплаб жез қуроллар (болта, ханжарлар, пайконлар), сопол идишлар, безак буюмлар — ҳайвонлар тасвири туширилган қадамалар, от абзаллари ва бошқа топилган. Аржон Евросиё даштларидаги кўчманчи қабилалар маданиятининг илк намуналаридан ҳисобланади. Ад:. Грязнов М. П., Аржан -сарский курган раннескифского времени, М., 1980.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |