Arjuna mukofoti
Аржуна мукофоти расмий равишда спорт ўйинлардаги энг яхши фаолияти учун берилади. Аржуна мукофоти Ҳиндистоннинг иккинчи энг юқори спорт мукофоти бўлиб, ундан юқориси Кҳел Ратна мукофотидир. Мукофот қадимги Ҳиндистоннинг санскрит эпоси бўлмиш Маҳабҳарата қаҳрамонларидан бири Аржуна шарафига номланган. У достоннинг бош қаҳрамонидир. У қадимги Ҳиндистоннинг қаҳрамонлари Рама ва Паршурамадан кейинги энг буюк жангчиларидан бири саналади.[1] Ҳиндуизмда у меҳнацеварлик, фидойилик ва диққатни жамлаш рамзи сифатида кўрилган[2]. Мукофот эгалари ҳар йили Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги томонидан тақдирланади. 1991-1992-йилларгача яъни Кҳел Ратна мукофоти тақдим этилишидан олдин Аржуна мукофоти Ҳиндистоннинг энг юқори спорт мукофоти эди.[3] Мукофот учун номзодлар барча ҳукумат томонидан тан олинган Миллий спорт федерациялари, Ҳиндистон Олимпия ассоциацияси, Ҳиндистон спорт бошқармаси (САИ), Спортни оммалаштириш ва назорат қилиш кенгашлари, штат ва иттифоқ ҳудуди ҳукуматлари томонидан тавсия этилади. Ғолиблар халқаро миқёсда тўрт йил давомида спорт соҳасида яхши натижаларга эришганлиги, спорт маҳорати ва интизом ҳиссини намоён этгани учун тақдирланади. Улар вазирлик томонидан тузилган қўмита томонидан танлаб олинади.
| Аржуна мукофоти | |
| Мукофот соҳаси | Спортга қо'шган улкан ҳиссаси учун фуқаролик мукофоти (индивидуал/жамоа) |
| Ташкилотчи | Ҳиндистон ҳукумати |
| Мамлакат | |
| Биринчи берилган йили | 1961 |
| Охирги берилган йили | 2020 |
1961-йилда мамлакатнинг таниқли спорт арбобларини тақдирлаш мақсадида таъсис этилган бу мукофотга йиллар давомида бир қатор ўзгартиришлар киритилган, кўриб чиқилган ва рационализация қилинган.[4] Мукофот 1977-йилда барча тан олинган соҳаларни қамраб олиш учун кенгайтирилди, масалан, 1995-йилда маҳаллий ўйинлар ва жисмоний ногиронлар тоифалари ҳам жорий этилди. Шунингдек, шу йили умри давомида қўшган ҳиссалари учун тоифаси ҳам жорий этилди, бу эса 2002-йилда ушбу мукофотдан алоҳида тарзда бериладиган Дҳян Чанд мукофотини яратишга олиб келди.[5][6] 2018-йилдаги сўнгги таҳрирда мукофот фақат Олимпиада ўйинлари, Паралимпия ўйинлари, Осиё о'йинлари, Ҳамдо'стлик о'йинлари, Жаҳон чемпионати ва Жаҳон кубоги, шунингдек, крикет, маҳаллий ўйинлар ва параспорт каби спорт мусобақаларида ғолиб бўлган спортчиларга берилиши назарда тутилди.
Тарих
2001-йилдан бери мукофот фақат қуйидаги тоифаларга кирувчи ғолибларга берилади:
- Олимпия ўйинлари / Осиё ўйинлари / Ҳамдўстлик ўйинлари / Жаҳон кубоги / Жаҳон чемпионати ва крикет мусобақалари ғолиблари
- Маҳаллий ўйинлар ғолиблари
- Жисмоний имконияти чекланганларнинг спортдаги ютуқлари учун
Қабул қилувчилар рўйхати
Йил бўйича
Изоҳлар
Пул мукофоти 1977-1978-йилларда 2 йил давомида ойига 200 ₹ (2,60 АҚСҲ доллари) стипендия сифатида жорий қилинган.[7] У 1986-йилда бир марталик пул мукофоти 5 000 ₹ (66 АҚСҲ доллари),[8] 1987-йилда 20 000 ₹ (260 АҚСҲ доллари) га,[9] 1993-йилда ₹ 50 000 (660 АҚСҲ доллари) га қайта кўриб чиқилди.[10] 1998-йилда 1,5 лак (2 000 АҚСҲ доллари),[11] 2001-йилда 3 лакҳ (3 900 АҚСҲ доллари),[12] 2009-йилда 5 лакҳ (6 600 АҚСҲ доллари)га[13] ва 2020-йилда 15 лакҳ (02 йилда 02 АҚСҲ доллари) гача оширилди.[14]
Манбалар
- ↑ Давис, Ричард Ҳ.. Тҳе Бҳагавад Гита (эн), 26-октабр 2014-йил. ИСБН 978-0-691-13996-8.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (2009-йил 26-август). „Спорц Министрй унвеилс неw лоок Спорц Аwардс“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1992-йил 18-август). „Вишwанатҳан Ананд гец Ражив Гандҳи Кҳел Ратна Аwард“. Пресс-релиз.
- ↑ Бҳардwаж, Д. К. „Индиа ин Спорц: Соме Фабулоус Ачиэвеменц“. Пресс Информатион Буреау, Индиа. 13-август 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-феврал 2017-йил.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1977-йил 12-октябр). „Cаш аwардс фор Аржуна wиннерс“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1995-йил 24-май). „Аржуна Аwардс фуртҳер эхпандед“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1978-йил 27-октябр). „Тwо еарс Счоларшип фор wиннерс“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1988-йил 12-январ). „Аржуна Аwард фор 1986 то 13 Спорц персонс“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1989-йил 30-май). „Валуэ оф cаш призе энҳанcед“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1993-йил 22-июл). „Аржуна аwардс, Дроначря аwардс фор 1998 Пресентед“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (1998-йил 1-сентябр). „Валуэ оф cаш призе энҳанcед“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (2002-йил 3-апрел). „Аржуна Аwардс счеме Ревисед“. Пресс-релиз.
- ↑ Пресс Информатион Буреау, Индиа (2009-йил 22-декабр). „Северал инитиативес ундертакен фор трансформатион оф спорц“. Пресс-релиз.
- ↑ „Энҳанcемент оф cаш амоунт оф Спорц Аwардс 2020“. Министрй оф Ёутҳ Аффаирс анд Спорц (Индиа) (27-август 2020-йил). 29-декабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-сентабр 2020-йил.