Arkadiy Dvorkovich
Дворкович Аркадий Владимирович (1972-йил 26-мартда Москвада туғилган) — россиялик давлат арбоби ва иқтисодчиси. Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти[1] (2018-йил 3-октябрдан). „Росселхозбанк“ ОАЖ Кузатув кенгаши раиси (2017-йил 1-сентябрдан).
| Дворкович Аркадий Владимирович | |
|---|---|
русча: Дворкович Аркадий Владимирович | |
|
| |
| ФИДЕ президенти | |
|
Мансаб даври 3-октябр 2018-йил – ҳозиргача | |
| Ўтмишдоши | Кирсан Иллюмжинов |
| Росселхозбанк кузатувчилар кенгаши раиси | |
|
Мансаб даври 1-сентябр 2017-йил | |
| Ўтмишдоши | Александр Ткачёв |
|
Мансаб даври 22-июн 2015-йил – 30-июн 2018-йил | |
| Ўтмишдоши | Кирилл Андросов |
| Вориси | Максим Акимов |
|
Мансаб даври 21-май 2012-йил – 18-май 2018-йил | |
| Ҳукумат бошлиғи | Дмитрий Медведев |
| Президент | Владимир Путин |
| Ўтмишдоши | Игор Сечин |
| Вориси | Алексей Гордеев |
|
Мансаб даври 13-май 2008-йил – 21-май 2012-йил | |
| Президент |
Дмитрий Медведев Владимир Путин |
| Вориси | Костантин Чуйченко |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1972-йил 26-март Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | рус |
| Сиёсий партияси | Партиясиз |
| Турмуш ўртоғи | Зумруд Рустамова |
| Онаси | Галина Дворкович |
| Отаси | Владимир Дворкович |
| Таълим | МДУ, РИМ, Дюк Университети |
| Мукофотлари |
|
Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари (2012-йил 21-майдан 2018-йил 18-майгача), Россия темир йўллари («РЖД» ОАЖ) директорлар кенгаши раиси (2015–2018), Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси (2008-йил 13-майдан 2012-йил 21-майгача) бўлиб ишлаган.
Дворкович 2018-йилда Россия ҳукумати бош вазири ўринбосари лавозимидан истеъфога чиққанидан сўнг, бир қатор шов-шувли воқеаларнинг бош фигурантига айланди ва матбуотда у ҳақда кенг муҳокамалар қилинди.
Биографияси
1972-йил 26-мартда Москвада халқаро шахмат ҳаками Владимир Яковлевич Дворкович (1937–2005) ва Галина Лвовна Дворкович оиласида туғилган[2].
Москва шаҳридаги математика ва амалий математика йўналишини чуқурлаштириб ўргатувчи 444-сонли ўрта мактабни тугатган. МДУнинг Иқтисодиёт факултетини тамомлаган. М. В. Ломоносов номидаги МДУнинг Иқтисодий кибернетика факултетини (1994) ва шу билан бир вақтда Россия Иқтисодиёт мактабини иқтисод магистри сифатида тамомлаган (1994). Дюк университетининг (Шимолий Каролина, АҚШ) иқтисод магистри даражасига эга (1997)[3]. У Москва давлат университетида бўлажак тадбиркор Зиёвуддин Магомедов [4] билан бирга ўқиган ва у билан АСУ ётоқхонасида бир хонада яшаган.
Экспертлик иши
1994-йилдан бошлаб Россия Молия вазирлигининг Макроиқтисодий сиёсат департаменти билан боғлиқ бир қатор одамларни бирлаштирган «Иқтисодий экспертлар гуруҳи» ЁАЖнинг маслаҳатчиси, катта эксперти, бош директори, илмий директори бўлиб ишлаган[5]. Бюджет даромадларини прогнозлаш билан шуғулланган, ХВФ билан музокараларда иштирок этган.
2000-йилдан бошлаб Герман Греф қўл остида „Стратегик Тадқиқотлар Маркази“ (СТМ) эксперти бўлиб ишлаб, у ерда бюджет ва солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этган. 2000-йил март ойида у Егор Гайдар ва Евгений Ясин томонидан „Либерал Миссия“ жамғармаси томонидан тайёрланган „ХХИ асрнинг биринчи ўн йиллигида Россиянинг иқтисодий стратегияси“нинг[6] (Евгений Ясин, Сергей Алексашенко ва Евгений Гавриленков билан биргаликда) ҳаммуаллифи бўлди[6]. Ушбу ишнинг айрим қоидалари Стратегик тадқиқотлар марказида тайёрланган ҳукумат дастурига ўтказилди. „Коммерсант“ газетасининг ёзишича, Дворкович иштирок этган ушбу дастур Алексей Улюкаэв, Сергей Синелников, Михаил Дмитриэв, Олег Вюгин, Михаил Краснов [7] томонидан „қатъий махфийлик“ асосида тайёрланган. ХВЖ расмийлари „Чикаго мактаби“ услубида ёзилган ушбу дастурни ХВЖ раҳбарлари кузатиб боришган[7]. Дворкович дастурнинг солиққа оид қисми учун масъул эди[7].
Давлат хизмати

2000-йил августдан бошлаб Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Герман Грефнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлади. 2001-йил 26-мартда куни ҳукумат раҳбари Михаил Касяновнинг буйруғи билан Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У шу куни 29 ёшга тўлган эди. У 13 фоизлик даромад солиғи миқдоридаги текис шкаласини жорий этиш билан солиқ ислоҳотларни ишлаб чиққанлардан бири эди[8].
2004-йил апрелдан бошлаб Россия Президентининг Экспертлар бўлими бошлиғи, 2004-йил 2-сентябрдан эса „Уй-жой ипотека кредити агентлиги“ ОАЖ Кузатув кенгаши раиси этиб тайинланди.
2008-йил 13-майдан — Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевнинг ёрдамчиси, 19-майдан бошлаб Россия Президентининг бир гуруҳ етакчи саноат давлатлари ишлари ва Катта Саккизликка аъзо бўлган мамлакатлар (Г8) вакиллари билан алоқалар бўйича вакили этиб тайинланди.
2009-йил 31-декабрда Президент Медведевнинг буйруғи билан тадқиқот ва ишланмаларни ривожлантириш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштириш учун ҳудудий жиҳатдан алоҳида комплекс яратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи таркибига киритилди.
2010-йилдан Дворкович Сколково жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади[9].
2011-йил сентябр ойида Путиннинг президентлик сайловларида қатнашиш қарори ҳақида ўзининг тwиттерида салбий твит ёзди[10][11]. 2010-йилда Дворкович, ББCга берган интерюсида У Медведев „иккинчи муддатга қолишни истаётгани“ ҳақида фикр билдиради[10][12]. Россия иқтисодиётини модернизация қилиш ва технологик ривожлантириш комиссиясининг котиби ҳам бўлган.
2012-йил 21-майда Дворкович Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланди (ёқилғи-энергетика комплексини бошқарган). 4-июлдан эса озиқ-овқат бозорлари мониторинги бўйича ҳукумат комиссияси раиси этиб тайинланди[13].
2015-йил 22-июнда Дворкович „Россия темир йўллари“ директорлар кенгаши раиси этиб тайинланади. 2018-йил июн ойида Россия ҳукуматидаги лавозимидан бўшатилганлиги сабабли бу лавозимни ҳам тарк этади. Унинг мутахассислар томонидан темир йўл соҳаси бўйича мутахассис эмаслиги ва тегишли маълумотга эга бўлмаган ҳолда ушбу соҳада раҳбарлик қилиши «етарли даражада малакали ва самарали эмас» деб баҳоланган. Хусусан, узоқ муддат давомида Россия бўйлаб юкларни, шу жумладан стратегик юкларни ташиш учун вагонларнинг сурункали равишда етишмаслиги, Москва-Қозон тезюрар темир йўл линиясини қуриш бўйича давлат режаларининг бузилишига сабабчи сифатида танқид қилинган.
2018-йил 24-январда Блоомберг телеканалида шундай деган эди:
Менимча, бизда олигархлар йўқ, бу 1990-йилларнинг концепцияси эди. Ҳозир бизда меҳнаткаш, ижтимоий жиҳатдан мас’улиятли, эл-юртга ғамхўрлик қилувчи ва мас’улиятли бизнес билан шуғулланиб пул топаётган яхши ишбилармонларимиз бор[14]
— А. Дваркович.
2018-йилнинг 25-январида Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Россиянинг СWИФТ банклараро тизимидан узилиши эҳтимолини изоҳлар экан, у шундай деди:
Бир пайтлар СWИФТ йўқ эди, СWИФЦиз ишлаш мумкин эди. Буларнинг барчаси бироз секинроқ ва унчалик самарали эмаслиги аниқ, лекин у ишлаши мумкин[15].
— А. Дворкович.
2018-йил май ойида Путиннинг президентлик инаугурациясидан сўнг Дворкович янги ҳукумат таркибига киритилмади, шунингдек, бош вазир ўринбосари сифатида ишлаган пайтидаги кўплаб лавозимларини ҳам тарк этди. Россия темир йўллари директорлар кенгаши раиси бўлишни тўхтатишига қарамай, Дворкович, директорлар кенгаши аъзоси, кадрлар ва мукофот пуллари қўмитасининг раиси бўлиб қолди[16].
Бошқа ташкилотлардаги лавозимлар

2006-йилдан Россия футбол иттифоқи бошқаруви аъзоси, Россия футболини ривожлантириш дастурлари раҳбари.
2007-йилдан — Россия шахмат федерациясининг (РШФ) биринчи вице-президенти, РШФда болалар шахматини ривожлантириш, Россияда шахматни ривожлантириш учун молиявий ёрдамни рағбатлантириш ва яхшилашни назорат қилди. 2009-йилда Дмитрий Медведев давлат лавозимлари ва спорт федерацияларидаги лавозимларни бирлаштиришга қарши чиққанида, у истеъфога чиқди[17]. 2010-йилда у РШФ Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди[18].
2010-2014-йилларда — Россия шахмат федерацияси Кузатув кенгаши раиси[19].
2015-йил июл ойидан буён Дворкович Россия Иқтисодиёт мактаби директорлар кенгаши раиси[20].
2017-йил 1-сентябрдан бошлаб „Росселхозбанк“ ОАЖ Кузатув кенгашининг раиси бўлди[21]. У ушбу лавозимда Александр Ткачев ўрнини эгаллади.
2020-йил мартгача Россия темир йўллари директорлар кенгаши аъзоси, кадрлар ва мукофот пуллари қўмитаси раиси[16][22][23].
Истеъфога чиққач
2018-йил 18-майда Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари давлат лавозимини тарк этгач, Дворкович Сколково жамғармаси ҳамраиси этиб сайланди[24].
2022-йил март ойида Американинг „Мотҳер Жонес“ журналига берган интервюсида у Россиянинг Украинага ҳарбий босқинини танқид қилди, можарони тинч йўл билан ҳал қилишни ёқлади ва Россияга қарши жорий этилган санксияларни „қахшаткич, аммо маъносиз“ деб атади[25]. Кўп ўтмай, „Единая Россия“ (русча: Единая Россия) Бош кенгаши котиби Андрей Турчак уни „миллий хоин“ деб атади ва уни Сколководан ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди[26]. Турчакнинг ушбу баёнотларидан бир кун ўтиб, Дворкович „Сколково“ („Сколково“) жамғармаси раиси лавозимини тарк этишга қарор қилди[27].
ФИДЕ президенти
2018-йил 3-октябрда Дворкович Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти этиб сайланди[1].
Қайта сайланиши
2022-йил 7-августда Ҳиндстоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федирациясининг (ФИДЕ) Бош ассамблеясида федерация президентлигига бўлиб ўтган сайловларда қайта сайланди[28].
Дастлаб ушбу лавозим учун учта номзод: ташкилотнинг амалдаги раҳбари Аркадий Дворкович (Россия), гроссмейстер Андрей Барйшполец (Украина) ва ФИДЕ биринчи вице-президенти, гроссмейстер Башар Коуатлй (Франсия) кураш олиб боришди. Овоз беришдан олдин Бачар Коуатлй делегатлар уни етарлича қўллаб-қувватламаганини айтиб, ўзининг номзодини қайтариб олди. Шундай қилиб, сайлов бюллетенида фақат иккитагина номзод қолди.
ФИДЕ низомига кўра, янги президент тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан тўрт йил муддатга сайланиши кўрсатиб ўтилган. Ҳар бир аъзо давлат битта овозга эга бўлиб, биринчи турда ғалаба қозониш учун 50 % дан ортиқ овоз тўплаш керак бўлади.
Марказий осиё Давалтларидан делегат сифатида: Ўзбекистондан Ҳусан Турдиалиэв, Қозоқистондан Галим Ҳусайинов, Қирғизистондан Бобур Толбаэв, Тожикистондан Ҳуршид Ватанов, Туркманистондан Вепа Маликгулиев қатнашишди. Россиялик делегат сифатида Россия ёшлар терма жамоаси катта мураббийи, гроссмейстер Михаил Кобалия иштирок этди[29]. <грапҳ>{"ахес":[],"дата":[{"формат":{"парсе":{"х":"стринг","й":"интегер"},"тйпе":"жсон"},"наме":"чарт","валуэс":[{"х":"А. Дворкович","й":157},{"х":"А. Барйшполец","й":16}]}],"ҳеигҳт":100,"легендс":[{"филл":"cолор","пропертиэс":{"лабелс":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"легенд":{"й":{"валуэ":-100}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"строке":"cолор","титле":"Номзодларга берилган овозлар"}],"маркс":[{"фром":{"дата":"чарт","трансформ":[{"фиэлд":"й","тйпе":"пиэ"}]},"пропертиэс":{"энтер":{"эндАнгле":{"фиэлд":"лаёут_энд"},"филл":{"фиэлд":"х","сcале":"cолор"},"иннерРадиус":{"валуэ":0},"оутерРадиус":{"валуэ":100},"стартАнгле":{"фиэлд":"лаёут_старт"},"строке":{"валуэ":"wҳите"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":1}},"ҳовер":{"филл":{"валуэ":"ред"}},"упдате":{"филл":{"фиэлд":"х","сcале":"cолор"}}},"тйпе":"арc"},{"фром":{"дата":"чарт","трансформ":[{"фиэлд":"й","тйпе":"пиэ"}]},"пропертиэс":{"энтер":{"алигн":{"валуэ":"cентер"},"англе":{"фиэлд":"лаёут_мид","мулт":57.29577951308232},"баселине":{"валуэ":"топ"},"филл":{"валуэ":"wҳите"},"фонтСизе":{"валуэ":10},"радиус":{"оффсет":-4,"валуэ":100},"техт":{"фиэлд":"й"},"тҳета":{"фиэлд":"лаёут_мид"},"х":{"гроуп":"wидтҳ","мулт":0.5},"й":{"гроуп":"ҳеигҳт","мулт":0.5}}},"тйпе":"техт"}],"сcалес":[{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"х"},"наме":"cолор","ранге":"cатегорй10","тйпе":"ординал"}],"версион":2,"wидтҳ":100}</грапҳ> Бош Ассамблеяда 179 делегат иштирок этди. Амалдаги президент Аркадий Дворкович рекорд даражадаги қўллаб-қувватловга эришди. Унга 157 делагат овоз берди ва у ФИДЕ президенти лавозимига қайта сайланди. Собиқ жаҳон чемпиони Висwанатҳан Ананд (Ҳиндистон) биринчи вице-президент лавозимига сайланди[30]. Овоз бериш натижалари эълон қилингандан сўнг у шундай деди:
Қўллаб-қувватлаганликлари учун барчага катта раҳмат. Мен жамоам аъзоларига ва шу вақт ичида бизга ёрдам берган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Мен ҳар бир овозни ва биз ФИДЕ учун ишлаб чиққан ва биз ўтган йиллар давомида синаб кўрган ва амалга оширишга ҳаракат қилаётган ижобий дастурга овоз берганингизни қадрлайман. Келгуси тўрт йил давомида ҳар бирингиз билан ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутамиз. Сизлар учун бир жамоа ва бир оила бўлиб меҳнат қилиш мен учун катта шараф ва бахтдир. Раҳмат.
— Дворкович
Россия шахмат федерацияси президенти Андрей Филатов Аркадий Дворковични янги муддатга сайлангани билан табриклади:
Аркадий Дворкович ва унинг жамоасини шундай ишончли ғалаба билан табриклаймиз! Бундай салмоқли кўпчилик — унинг рақибига 16га қарши 157 овоз — Россия яккаланиб қолмаганидан далолат беради. Бутун жамоага, хусусан, Марк Глуховский ва Михаил Кобалияга сайловолди муваффақиятли фаолияти ва номзодимизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман.
— Андрей Филатов
Жанжаллар
2016-йил ноябр ойида Бош вазир ўринбосари бўлган Дворкович ФХХ (ФСБ) томонидан Улюкаэв иши бўйича „Роснефт“ компанияси раҳбари Игор Сечиндан катта миқдорда пора олишга тама қилиш бўйича тергов остида бўлган юқори мартабали федерал амалдорлар орасида тилга олинди[31][32].
2018-йил ноябр ойида Бош вазир ўринбосари Дворковичнинг узоқ йиллик ёрдамчиси бўлган Анастасия Алексеэва Россия ҳукумати аппаратидаги ички маълумотлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг расмий ёзишмаларини рухсациз журналистларга ошкор қилгани учун ишдан бўшатилгани маълум бўлди. Ушбу жанжалга сабаб бўлган материаллар жиноят иши қўзғатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Дваркович 2020-йилда пора олгани учун жиноий жавобгарликка тортилган[33][34].
2019-йил феврал ойида Россия оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан РБК-ТВ бизнес телеканалида бир видео эълон қилинади. Унда хусусий самолёт бортида бўлган Дворкович қўлида стакан билан маст ҳолатда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев, Д.А Медведевнинг собиқ матбуот котиби Наталя Тимакова, Россия Федерацияси Бош вазирининг протоколи собиқ раҳбари Марина Энталцева билан рақсга тушгани акс этган эди. Байрам иштирокчилари қадахларини кўтариб, Надежда Кадешеванинг репертуаридаги "Ах, судба моя, судба!" (русча: «Ах, судьба моя, судьба!», „Оҳ, тақдирим, тақдирим!“) қўшиғини куйлашади. Дворковичнинг маъқуллаган ҳайқириқларига Ткачев қадах сўзи айтади: „Аграр лобби учун!“ Нашр қилинган маълумотларга кўра, видео 2018-йилнинг баҳорида, Россия Федерацияси ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланишидан бир оз олдин тасвирга олинган. Бу видео нима сабабдан Дворкович Бош вазир ўринбосари лавозимидан, Ткачев эса Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан айрилганини тушунтириб беради[35].
Мулки ва даромади
Расмий маълумотларга кўра, Дворковичнинг 2011-йилдаги даромади 4 миллион рублни, хотинининг даромади эса 42,21 миллион рублни ташкил этган. 2015-йилда унинг хотини 141,4 миллион рубл ишлаб топган[36]. Дворкович рафиқаси билан биргаликда умумий майдони 87 гектар бўлган 2 та ер участкаси, турар-жой биноси, иккита квартира, автотураргоҳ ва иккита Лехус автомобилига эга[37].
Мукофотлари
- «Шон-шараф» ордени (2010-йил)[38];
- ИИ даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланган;
- «Қозоннинг 1000 йиллиги хотирасига» медали;
- «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени (Италия, 2009-йил 10-октябр)
- «Халқлар дўстлиги» ордени (Беларус, 2015-йил 26-феврал) — Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномани тайёрлашга, интеграция жараёнларини ривожлантириш ва кенгайтиришга, Беларус Республикаси, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасиўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун[39];
- 1-даражали «Евроосиё иқтисодий иттифоқини яратишга қўшган ҳиссаси учун» медали (2015-йил 13-май, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий Кенгаши)[40].
Оиласи
- Дворкович Владимир Яковлевич (1937-2005) — отаси, халқаро шахмат ҳаками, Россия шахмат федерацияси ҳакамлар ҳай’ати раиси, кўп йиллар давомида жаҳон чемпиони Гарри Каспаровнинг дўсти ва ёрдамчиси бўлган[41].
- Дворкович Михаил Владимирович (1978-йил 11-апрелда туғилган) — укаси, мухолифатчи жамоат арбоби, „Новоэ дело“ (русча: «Новое дело») бизнес уюшмаси асосчиси, ўзининг оммавий норозилик ҳаракатлари билан машҳур[2].
- Рустамова Зумруд Хандадашевна (1970-йил 21-сентябрда туғилган) — рафиқаси (никоҳ 2001-йилда қайд этилган[42]), Россия Федерацияси мулк муносабатлари вазирининг собиқ ўринбосари (2000-2004), Сибир кўмир энергетика компанияси вице-президенти. (2004-2006)[43]. 2011-йил ҳолатига кўра „Полиметал“ („Полиметалл“) тоғ-кон компанияси бош директорининг ўринбосари (2006-йилдан), Россиянинг бир қатор йирик компаниялари бўлмиш: Магнитогорск темир-пўлат заводи (2006-йил апрелдан), Шереметево халқаро аэропорти ОАЖ (2008-йил 14-июлдан бошлаб), „Ханти-Мансийск Банк“ ОАЖ (2009-йил 7-апрелдан), „Полюс-Золото“ ОАЖ (русча: Полюс-Золото) (2009-йил 15-майдан), „ПИК Гроуп“ компаниялар гуруҳи ОАЖ (русча: ОАО группа компаний ПИК, 2011-йил 21-июндан) директорлар кенгаши аъзоси[44]. Ўғиллари: Павел, Владимир ва Денис (2015-йил 2-майда туғилган)[43].
Мақолалар
- Всё будет хорошо // Отечественниэ записки. — 2002. — Но 4-5. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-23 санасида архивланган)
- Солиқ ислоҳоти 2003-2005-йиллар // Россия иқтисодиёти — ХХИ аср. 2003. 13-сон.
- „Давлат иқтисодиётга ортиқча аралашмайди“ Ведомости.ру 13.09.2012
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш
2012-йил 15-январда „Синиэ ведёрки“ (русча: «Синие ведёрки», Мовий челаклар) жамоаси амалдорнинг махсус машинасини Москва марказида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганликда айблади. Ушбу жамият веб-сайтида Садовая колцо кўчаси бўйлаб юқори тезликда милтилловчи чироқларини ёқиб қора машина ҳаракатланаётгани кўрсатилган видео пайдо бўлди. Дворкович бу унинг машинаси эканлигини тан олиб, твиттерда „Жуда тез юрдим. Ҳайдовчи тушунтириш хати ёзди. Хулосалар чиқарилди“ [45] деб хабар қолдирди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Аркадий Дворкович избран новым президентом ФИДЕ“. 2018-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 „«С Днём Рождения, Ультралорд!»: Михаил Дворкович задержан за несанкционированное поздравление Путина“. НЕWСру (2013-йил 7-октябр). 2013-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-декабр.
- ↑ „Биография на официальном сайте президента России“. 2018-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
- ↑ „Как связаны новые члены правительства и частный бизнес“. 2018-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-феврал.
- ↑ „«Власть Семей-2011. Президент и его круг», Дворкович Аркадий Владимирович“. 2018-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-декабр.
- ↑ 6,0 6,1 „У Путина будет программа“. 2017-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „С президентской программы сняли пробу“. 2017-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
- ↑ „«Сначала выбрали три самых плохих налога»“. 2017-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
- ↑ „Сколково. Люди в проекте“. 2011-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-август.
- ↑ 10,0 10,1 „Тандемократия может и не сохраниться при президенте Путине“. 2018-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-апрел.
- ↑ „Помощник президента Дворкович о возвращении Путина в Кремль: нет поводов для радости“. 2018-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-апрел.
- ↑ „Дворкович: Дмитрий Медведев хочет пойти на второй срок“. 2019-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-апрел.
- ↑ Аркадий Дворкович возглавил комиссию по мониторингу продоволственних ринков[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка // Деловой Петербург — 2012. — 04 июля.
- ↑ „Дворкович заявил, что в России больше нет олигархов“. 2018-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
- ↑ „Дворкович прокомментировал возможность отключения российских банков от СWИФТ“. 2018-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
- ↑ 16,0 16,1 „Официальный сайт ОАО «РЖД». Дворкович Аркадий Владимирович. Член совета директоров“. 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-март.
- ↑ Тихонов, Д. „Чиновники больше не президенты“. Газета.ру (2009-йил 24-ноябр). 2015-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-сентябр.
- ↑ „Дворкович возглавил Наблюдательный совет федерации шахмат страны“. РИА Новости (2010-йил 20-феврал). 2012-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-сентябр.
- ↑ „Андрей Филатов избран Президентом РШФ“. 2018-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-феврал.
- ↑ Дворкович возглавил совет директоров переживающэй трудности РЕШ
- ↑ „Дворкович возглавил наблюдательный совет Россельхозбанка“. 2020-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-май.
- ↑ „ТАСС, 13 марта 2020. Первый вице-премьер Белоусов возглавит совет директоров РЖД“. 2020-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-март.
- ↑ „Структура ОАО «РЖД». Совет директоров ОАО «РЖД». Комитет по кадрам и вознаграждениям“. 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-март.
- ↑ „РБК — Дворкович стал сопредседателем фонда «Сколково»“. 2018-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-июн.
- ↑ „Росбизнесконсалтинг, 15 марта 2022. Дворкович выступил за мирное урегулирование конфликта на Украине“. 2022-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ „Секретарь "Единой России" назвал главу фонда "Сколково" "национал-предателем"“. Радио Свобода (2022-йил 16-март). 2022-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-март.
- ↑ „Дворкович покинул пост председателя фонда "Сколково". Ранее он выступил против военной агрессии России в Украине“. Настоящее время (2022-йил 18-март). 2022-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-март.
- ↑ „АРКАДИЙ ДВОРКОВИЧ ПЕРЕИЗБРАН ПРЕЗИДЕНТОМ ФИДЕ.“. 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-август.
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
- ↑ „ПРОФИЛЕ ИНФО“. 2022-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Русская служба ВВС, 16 ноября 2016. Дело Улюкаева: придет ли ФСБ за кем-то ещё?“. 2018-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-ноябр.
- ↑ „Росбизнесконсалтинг, 16 ноября 2016. СМИ узнали об оперативной разработке ряда высокопоставленных чиновников“. 2018-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-ноябр.
- ↑ „Росбизнесконсалтинг, 13 ноября 2018. Наказанной за слив из правительства оказалась экс-помощница Дворковича“. 2018-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-ноябр.
- ↑ Александр Пятин. „Экс-помощницу Дворковича обвинили в получении взяток путевками в Таиланд и Доминикану“. Форбес (2020-йил 20-феврал). Қаралди: 2020-йил 20-феврал.
- ↑ „Вечеринка Дворковича, Ткачева и бывших приближенных Медведева на борту частного самолета попала в Сеть“. Ура.ру (2019-йил 13-феврал). 2019-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-феврал.
- ↑ „Как менялись доходы членов правительства и администрации президента“. ТАСС (2021-йил 16-апрел). 2021-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-апрел.
- ↑ „Сведения о доходах, об имуществе и обязательствах имущественного характера федеральных государственных служащих Администрации президента и аппарата Совета Безопасности России, а также их супругов и несовершеннолетних детей за период с 1 января 2011 г. по 31 декабря 2011 г.“. Президент России. 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.
- ↑ Указ президента Российской Федерации от 9 июля 2010 года № 847
- ↑ „Указ Президента Республики Беларусь от 26 февраля 2015 года № 101 «О награждении»“. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Текст решения“. 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-май.
- ↑ „Владимир Яковлевич Дворкович“. 2013-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-феврал.
- ↑ И зумрудная любов, „Профил“, № 10(328) от 10.03.2003.
- ↑ 43,0 43,1 „Удачливая Зумруд, «АиФ Челябинск», 14.03.2007.“. 2010-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-январ.
- ↑ „Рустамова Зумруд Хандадашевна, член совета директоров ОАО Магнитогорский металлургический комбинат“. 2011-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-декабр.
- ↑ „Автомобиль с мигалкой разогнался в Москве до 180 км/ч — Газета. Ру | Автомобили“. 2012-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-январ.
Ҳаволалар
- ҳоли
- Президент маъмурияти сайтида таржимаи ҳоли
- Таржимаи ҳол
- ВТБ Банк веб-сайтида таржимаи ҳоли
- Роснефтегазнинг дивидендлари Узоқ Шарқни ривожлантиришга йўналтирилади — Аркадий ДВОРКОВИCҲ ИТАР-ТАСС
- Интервю А. Дворкович „Футбол биродарлиги“ лойиҳаси.
- Аркадий Дворкович: „ФИДЕ ўз вазифасини бажара олмайди“ Чесс.cом



