Arkozlar
Аркозлар (аркозли қумтошлар) — асосан, кварс ва узгармаган калийли дала шпатлари ҳамда қисман плагиоклазлардан таркиб топган чақиқ ётқизиклар. А.нинг семента: слюданинг майда зарра-чалари ҳамда гил минераллари (каолинит, гидрослюда ва бошқалар), оҳак ва темир гидрок-сидларидан иборат. А. гранит ва гнейсларнинг емирилишидан ҳосил бўлади. Заррачаларининг диаметри 0,1 — 2 мм бўлган бўш аркоздан тузилган жинслар аркоз қумлар деб аталади. Аркоз қумл арнинг сементланишидан ҳосил бўлган жинслар — аркоз қумтошлар дейилади.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |