Арктогея (юнонча арктос — шимол ва гаиа — ер) — Қуруқлик фаунаси дунёси. Шимолий Америка, Евросиё (Арабистон ярим ороли, Ҳиндистон ва Ҳиндихитойдан ташқари), Шимолий Африкани (Саҳрои Кабир билан бирга) ўз ичига олади. Ягона зоогеография области — Голарктикадан иборат. Баъзан Арктогея Неоарктика ва Палеарктика областларига ажратилади (қаранг Голарктика зоогеография области)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар

{{ЎзМЕ}}