Arman-Grigorian cherkovi
Ушбу саҳифани Арман апостол черкови билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Арман-Григориан черкови-В асрнинг ўрталаригача Арман-григориан черкови христианликнинг бир тармоғи ҳисобланган. Лекин Византиядан мустақил бўлишга ҳаракат қилган ҳамда 451-йилда бўлиб ўтган Жаҳон соборининг монофизитларга қарши қарорига норозилик билдирган Арман-апостол черкови амалда ҳам Шарқий, ҳам Ғарбий черковлардан ажралишга муваффақ бўлди. Арман-апостол черковининг диний та’лимоти православлик та’лимотига жуда яқин. Фақат Арман-апостол черковида православликдан фарқли равишда Исонинг жисмида худолик ва инсонлик хислати алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмай, улар ўзаро қўшилиб кетган, деб ҳисобланади. Черков та’лимотида христианликнинг барча сирли маросимлари тан олинади. Шу билан бирга, Арман-григориан черковида бошқа христиан йўналишларида учрамайдиган “матах” деб номланадиган қурбонлик келтириш маросими мавжуд. Бу маросим катта байрамлар муносабати билан амалга оширилиб, буқа, қўй ёки парранда сўйилиб, унинг гўшти махсус дуо билан муқаддас тузли сувда пиширилади. Пишган гўштнинг ҳаммаси шу куннинг ўзида яқин кишиларга тарқатилиши лозим. Ушбу черков вакиллари Исо туғилган куни (Рождество, 6-январ), Исонинг хатна қилиниши (14-январ) каби байрам ва маросимларни нишонлайдилар. Самарқанд шаҳридаги Арман-григориан черкови 1903-йилдан фаолият кўрсата бошлаган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 46.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.