Арман Маханов (2003-йил 11-июнда туғилган) — ўзбекистонлик ҳаваскор боксчи, ўта оғир вазн тоифасида иштирок этади. У 2025-йилда Дубайда ўтказилган ИБА эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўта оғир вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган.[1] Шунингдек, 2025-йилги Осиё У22 чемпионати ва 2026-йилги Осиё чемпионатида бронза медали соҳиби бўлган.[2][3]

Арман Маханов

Маханов 2025-йилда
Статистикаси
Асл исми Арман Маханов
Вазн тоифаси Ўта оғир вазн
Бўйи 195 cм
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мураббийи Нурсултон Бурихонов
Таваллуди 2003-йил 11-июн (2003-06-11) (23 ёш)
Чирчиқ, Тошкент вилояти, Ўзбекистон
Услуби Ўнг қўл
Медаллари ва ютуқлари
Ҳаваскор бокс
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон вакили
ИБА жаҳон чемпионати
Кумуш Дубай-2025 Ўта оғир вазн
Осиё чемпионати
Бронза Улан-Батор-2026 Ўта оғир вазн
Осиё У22 чемпионати
Бронза Коломбо-2025 Ўта оғир вазн

Маханов халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Қозоғистон, Россия, Хитой, Болгария, Озарбайжон, Шри-Ланка, Мўғулистон ва Бирлашган Араб Амирликларида рингга чиққан. 2025-йилги жаҳон чемпионатида у Кристофер Томпсон, Уладзислау Смиаҳликау, Фернандо Арзола ва Давит Чалоянни мағлуб этиб, финалга қадар етиб борган.[4]

Ҳаёти

Арман Маханов 2003-йил 11-июнда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. У бокс билан 13 ёшидан шуғуллана бошлаган. Дастлабки машғулотларини Чирчиқдаги маҳаллий спорт залида олиб борган[5]. Унинг биринчи мураббийи Нурсултон Бурихонов бўлган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Голд Руш ин Дубаи: Ёутҳ, Грит анд Поwер Дефине ИБА 2025 Wорлд Бохинг Чампионшип Финалс“ (эн). Интернатионал Бохинг Ассоcиатион (14-декабр 2025-йил). Қаралди: 30-июн 2026-йил.
  2. ↑ „АСБC Асиан У22 Бохинг Чампионшипс Cоломбо 2025“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц. Қаралди: 30-июн 2026-йил.
  3. ↑ „Асиан Элите Бохинг Чампионшипс – Улаанбаатар 2026“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц. Қаралди: 30-июн 2026-йил.
  4. ↑ „Фром Флйwеигҳц то Супер-Ҳеавиэс, Дубаи Семифиналс Деливер а Нигҳт оф Доминанcе анд Драма“ (эн). Интернатионал Бохинг Ассоcиатион (12-декабр 2025-йил). Қаралди: 30-июн 2026-йил.
  5. ↑ „ЎзДЖТСУда бокс спорт тури бўйича „Университет биринчилиги“ мусобақаси ғолиблари тақдирланди“ (уз). Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (7-ноябр 2023-йил). Қаралди: 30-июн 2026-йил.
  6. ↑ „Терма жамоамиз Хитойда янги синовлар сари: халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди“.