Армен Юревич Багдасаров (1972-йил 31-июлда Озарбайжон ССР, Кировобод шаҳрида туғилган) — таниқли ўзбек дзюдочиси ва дзюдо бўйича мураббий. 2005-2016-йилларда Ўзбекистон дзюдо федерасияси президенти. Армен Багдасаровнинг афсонавий хизмати шундаки, у мустақил Ўзбекистон тарихида мамлакатга ёзги Олимпия ўйинлари медалини қўлга киритган биринчи спортчи ҳисобланади.[1] 2007-2021-йилларда Халқаро дзюдо федерасияси (ИЖФ) спорт директори, 2021-йилда Халқаро дзюдо федерасияси Рефери директори,  2017-йилда эса 8 дан (ДАН) билан тақдирланган.

Армен Юревич Багдасаров
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1972-йил 31-июл (1972-07-31) (54 ёш)
Кировобод, Озарбайжон ССР
Спорт
Қайси спорт Дзёдо
Медаллар
Mehnat shuhrati ordeni
Спорт мукофотлари
Олимпия ўйинлари
Кумуш Атланта 1996 86кг гача
Осиё ўйинлари
Кумуш Бангкок 1998 100кг гача
Осиё чемпионати
Бронза Дели 1995 86кг гача
Олтин Хо Ши Мин 1996 86кг гача
Олтин Венчжоу 1999 90кг гача
Бронза Осака 2000 100кг гача
Универсиада
Кумуш Палма де Малорка 1999 90кг гача

Таржимаи ҳол

1990-1992-йилларда Ёшлар ўртасида СССР чемпионати биринчи ғолиби. 1992-йилда 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати биринчи бронза медали совриндори бўлган. 1993-2001-йилларда Армен Багдасаров дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилган. Унинг спорт фаолиятидаги чўққиси 1996-йилга тўғри келиб,  Осиё чемпиони бўлган ва Атлантадаги Олимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган. Багдасаров 1998-йилда ҳам Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби бўлди, 1999-йилда эса яна Осиё чемпионатида қўли баланд келиб, Ўзбекистон мустақиллигининг ўн йиллиги билан маркалар серияси чиқарилди, улардан бири Армен Багдасаровнинг спорт ютуқларига бағишланган[2].

Багдасаров Армен Юриевичнинг мураббийлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Пятаев Владимир Эвгениевич ва Мордухаев Исаак Иличлар эди.

2001-йилда Армен Багдасаров спортдаги фаолиятини якунлаб, дастлаб дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, 2005-йилда эса ушбу спорт турининг миллий федерасиясини бошқарган[3]. Шу билан бир қаторда спортнинг жанговар турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати директори ҳам саналади[4]. 2007-йилда Халқаро дзюдо федерасияси (ИЖФ) спорт директори этиб сайланади. 2021-йилда Халқаро дзюдо федерасияси (ИЖФ) ҳаками директори лавозимига тайинланади.

Мукофот ва унвонлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Указ Президента Республики Узбекистан от 16 август 1996 года № УП-1506 «О награждении группы спортсменов и спортивных тренеров республики»
  2. ↑ „Олимпийская филателия. 10-летие независимости Узбекистана“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 23-феврал.
  3. ↑ „Федерация дзюдо Узбекистана“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-август.
  4. ↑ „Спортивные учреждения Узбекистана“. 2011-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-август.
  5. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 2000 года № УП-2704 «О награждении в связи с девятой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просвещения, средств массовой информации и общественных сфер»
  6. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 2006 года № УП-3790 «О награждении в связи с пятнадцатилетием независимости Республики Узбекистан группы работников науки, образования, здравоохранения, культуры, искусства, духовности и просветительства, средств массовой информации и других социальных сфер»

Ҳаволалар