Armrestling

Армрестлинг (инглизча: Арм — қўл, wрестлинг — кураш) — спорт тури, икки киши (спортчи)нинг махсус столда тирсагини таянчдан узмасдан бир-бирининг қўлини қайириб мушти сиртини столга тегизиш учун курашиш. Агар ўнг (чап) қўл билан мусобақалашилса, чап (ўнг) қўл билан столдаги махсус тутқичдан ушланади. Мусобақада вақт чекланмайди. Эркаклар 50, 55, 60, 65, 70, 75, 80, 90, 100, 110 кг ва 110 кг дан зиёд, аёллар 45, 50, 55, 60, 65, 70 ва 80 кг дан зиёд вазн тоифаларида мусобақалашадилар.
Армрестлинг қадимий куч синашиш турларидан бири бўлишига қарамасдан ХХ асрнинг 50-йилларига келибгина АҚШдаги олис масофага қатновчи автомобил ҳайдовчилари ўртасида спорт тури сифатида шаклланди. 1962-йилда оармрестлинг федерациясига асос солинди, унга 95 давлат (Ўзбекистон 1996-йилдан) аъзо (2005). Армрестлинг бўйича илк жаҳон чемпионати 1962-йилда (Осиё чемпионати 2000-йилда) ўтказилди. Шундан буён ҳар йили эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатлари ташкил қилинади. Армрестлинг АҚСҲ, Грузия, Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон каби давлатларда яхши ривожланган.
Ўзбекистонда Армрестлинг ХХ асрнинг 90-йилларида спорт турлари қаторидан ўрин олди. 1991-йилда Ўзбекистон Армрестлинг федерацияси тузилди ва Ўзбекистон чемпионатлари (эркаклар ва аёллар ўртасида) уюштирилди. Ҳозирги вақтда мамлакатда Армрестлинг бўйича 10 дан зиёд турли тоифадаги мусобақалар ташкил этилади. Ўзбекистон Армрестлингчилари 1995-йилдан халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади. Армрестлинг бўйича ўз вазн тоифаларида Умиджон Аҳмедов 6 карра (1998, 1999, 2000, 2002, 2003, 2005), Юсуф қодиров 2 карра (2000, 2002), Фарид Усмонов 2 карра (икки турда, 2005), Мирзоҳид Шарапов (2005) ва ёшлар ўртасида Комил Керимов (2001, Сарвиноз Тангатова 2 карра (икки турда, 2005), Руслан Мухторов (2005) жаҳон чемпиони бўлишди. Шунингдек, Авазбек Асадов, Жасур Алиакбаров, Елена Шафронова, Амир Ўроқов каби Армрестлингчилар жаҳон чемпионати совриндорлари ва Осиё чемпионларидир ва Ўзбекистонда Армрестлингнинг кучайиши энг катта ҳисса қўшган инсон бу ҳозир Армрестлинг бо'йича „Ўзбекистон бош армрестлинг устози“ Султонбек Неъматуллаевнинг ўрни беқиёс. Республикадаги 67 та Армрестлинг бўлими ва тўгаракларида Фикрат Керимов, Қурбон Конишев, Игор Шишков, Павел Докучаев каби 29 нафар мураббий қўл остида 809 киши (45 нафари аёл) шу спорт тури билан мунтазам шуғулланади (2005).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |