Арника (Арниcа) — қоқидошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. 64032 тури маълум. Ўзбекистонда учрамайди. Гуллари сарғиш-зарҳал саватчада тўпланган. Тоғ Арникаси (Арниcа монтана)нинг гулида С витамин каротин, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Ивитмаси ва қайнатмаси бачадондан қон кетишини тўхтатиш, бачадон мускулларининг тонусини ошириш, юрак фаолиятини кучайтириш, сафро тушириш ва оғриқ қолдириш учун ишлатилади.

Арниcа лонгифолиа

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил