Арнолд Павлович Ган (1928.1.1, ҳозирги Себеж шаҳри, Россия) – монументалист рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Павлович Ганнкнт ўғли. 1955-йилдан Тошкентда Республика рассомлик билим юртида дарс берган (1955—1962). Ўзбекистон маҳобатли рангтасвири ривожига муносиб ҳисса қўшди. Асарлари: Жиззах театри (Ч. Аҳмаров билан ҳамкорликда, 1981), Тошкент метрополитенининг Космонавтлар бекати (1984), „Туркистон“ консерт зали (1994), Украина элчихонасидаги „Карпатлар“ (1997) деворий расмлари, Темурийлар тарихи давлат музейидаги витраж (1996, А. Ахмецҳин билан ҳамкорликда) ва б. Асарлари чет мамлакатлар хусусий галереялари, республика музейларида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил