Arnold Jozef Toynbi
Арнолд Жозеф Тойнби (инглизча: Арнолд Жосепҳ Тойнбеэ; 1889.14.4, Лондон 1975.22.10, Ёрк) — инглиз тарихчиси, файласуф ва социолог. Олий ўқув юртида ўқитувчи ва ташқи ишлар вазирлигида хизматчи бўлиб ишлаш билан бирга жуда кўп сафарларга чиқиб ибтидоий жамиятни ўрганиш билан шуғулланган. 1922-йилдан инсоният маданияти тараққиёти умумий тарихи устида ишлади. Асосий асари 12 ж.ли "Тарих тадқиқоти"ни яратди (1934—61). У бир-бирининг ўрнига келувчи маҳаллий сивилизациялар "чархпалаги" ҳақидаги назарияни илгари сурди: мазкур сивилизацияларнинг ҳар бири вужудга келиш, ўсиш, таназзулга кетиш ва емирилиш босқичларини ўтайди; улар ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи ўз ортидан "лоқайд кўпчилик"ни эргаштирувчи "ижодий элита"дир; инсоният тараққиёти маънавий баркамолликда, оддий анимистик эътикрдлардан универсал динлар оркали келажакнинг ягона дини сари бўладиган эволюциядадир. Т. жамиятдаги зиддият ва низоларга маънавий янгиланиш барҳам беради, деб ҳисоблади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |