Arnold Kalandin
Арнолд Петрович Каландин (1940-йил 23-феврал, Хабаровск шаҳри, СССР) – совет ва рус махсус хизматлари арбоби, генерал-лейтенант, ГСВГдаги СССР КГБ ҳукумат алоқа қўшинлари бошлиғи (1985–1987), Ҳукумат алоқалари бош бошқармаси бошлиғи ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги ФАПСИ кенгаши аъзоси (1992–1993), Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Давлат техник комиссияси раисининг ўринбосари (1993–1998).
| Арнолд Петрович Каландин | |
|---|---|
| Таваллуди |
1940-йил 23-феврал Хабаровск, СССР |
| Хизматдаги йиллари | 1957—2000 |
| Лавозими | генерал-лейтенант |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Арнолд Петрович Каландин 1940-йил 23-февралда Хабаровск шаҳрида туғилган. Унинг отаси Улуғ Ватан уруши қатнашчиси бўлган.
1957-йилда Тошкентдаги Суворов номидаги ҳарбий билим юртини тамомлагач, СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги СССР Давлат хавфсизлик қўмитасининг ҳукумат алоқа қўшинларида хизмат қилган. 1960-йилда Москва чегара ҳарбий билим юртининг алоқа бўлимини имтиёзли диплом билан тугатган. 1968-йилда С.М.Будённий номидаги Ҳарбий алоқа академиясини тамомлаган.
Арнолд Каландин 1979-йилда СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат хавфсизлик қўмитаси ҳукумати алоқа бошқармаси бўлими бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган. 1984-йилдан штаб бошлиғи ва биринчи ўринбосари, 1985-йилдан ГСВГда СССР КГБ ҳукумат алоқа қўшинлари бошлиғи бўлган[1]. 1987-йилда СССР КГБ Ҳукумат алоқалари бўлими бошлиғининг ўринбосари бўлган. 1991-йилдан бошлаб РСФСР Президенти ҳузуридаги ҳукумат алоқа комиссияси раисининг ўринбосари бўлган.
Арнолд Петрович Каландин 1991-йилдан Давлат алоқалари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари ва 1992-йилдан Давлат алоқалари бош бошқармаси бошлиғи ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги ФАПСИ кенгаши аъзоси бўлган[2][3]. 1993-йилдан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Давлат техник комиссияси раисининг ўринбосари, 1998-йилдан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Давлат божхона қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган[4].
Мукофотлари
Орденлари
- Халқлар дўстлиги ордени
- Икки Қизил Юлдуз ордени
- Ҳарбий хизматлари учун ордени
Мукофотлари
- „Россия хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун“ Миллий саноат мукофоти (2008)
- Кумуш ханжар мукофоти (2005)
Адабиётлар
- Энциклопедия секретных служб России. Андоза:М.: АСТ, Астрель, Транзиткнига, 2004 — 558-бет. ИСБН 5-17018975-3.
Манбалар
- ↑ „Отдел войск правительственной свзи КГБ Группы советских войск в Германии – Западной группы войск“. История отечественных спецслужб и правоохранительных органов. 2020-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-январ.
- ↑ „Распоряжение Президента РФ Н 319-рп от 23 июня 1992 года, о составе Коллегии ФАПСИ“. Қаралди: 2020-йил 23-январ.[сайт ишламайди]
- ↑ „Структура ФАПСИ“. 2015-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-январ.
- ↑ 4,0 4,1 Энциклопедия секретных служб России. Андоза:М.: АСТ, Астрель, Транзиткнига, 2004 — 558-бет. ИСБН 5-17018975-3.
- ↑ „ЗУБР-2008: вручены награды главной Премии отрасли безопасности“. 2014-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-январ.
- ↑ „Лауреаты премии «Серебряный кинжал»“. Қаралди: 2020-йил 23-январ.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- „Каландин Арнольд Петрович“. История отечественных спецслужб и правоохранительных органов (2020). Қаралди: 2020-йил 23-январ.
- „Каландин Арнольд Петрович“. СУВОРОВСКИЕ ВОЕННЫЕ УЧИЛИЩА ВОЙСК НКВД (МВД), КГБ при СМ СССР (1943-1960 гг.) (2020). Қаралди: 2020-йил 23-январ.