ЗОММЕРФЕЛД (Соммерфелд) Арнолд (1868.5.12, Кенигсберг-1951.26.4, Мюнхен) — немис физиги ва математиги. Кенигсберг университетини тамомлаган (1891). Илмий ишлари атом назарияси, металлар назарияси ва математик физикага оид. Дифраксиянинг аник, математик назариясини ишлаб чиққан (1895), Зоммерфелд интеграли тушунчасини фанга киритди (1896), икки муҳит чегарасига жойлаштирилган вертикал диполнинг нурланиш масаласини ҳал этди (1909). Н. Бориинг атом моделига аниқлик киритди ва релятивистик механика назариясини атом назариясига татбиқ қилиб, водород спектрининг нозик структураси назариясини яратди (1916). 3. металларнинг квант назариясига асос солган (1928). У электронларнинг тормоз нурланиши назариясини ишлаб чиқди (1931). Фаннинг бошқа соҳаларига ҳам доир ишлар муаллифи ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил