Арон Карл Риггерт Андерсон (1988-йил 26-январда туғилган) — швед саргузаштчиси, руҳлантирувчи нотиқ ва паралимпия спортчиси. Андерсон Швециянинг энг баланд тоғи Кебнекаисе ва Танзаниядаги Килиманжаро тоғига чиққан биринчи ногиронлар аравачасидаги спортчи ҳисобланади[1].

Арон Андерсон

Андерсон 2014-йилда
Таваллуди
Арон Карл Риггерт Андерсон

1988-йил 26-январ (1988-01-26) (38 ёш)
Касби Атлетикачи, мотивацион нотиқ, саргузаштчи

Таржимаи ҳоли

1996-йилнинг январ ойида Андерсон ва унинг ота-онасига шифокорлар унинг бел қисмида саратон касаллиги борлигини айтишган[2]. 1996-йил мобайнида ҳамда 1997-йил бошигача кимётерапия ва нурланиш билан даволанган[3]. Муолажалар натижа бермагач 1997-йилнинг охирида саратон жарроҳлик йўли билан олиб ташланган, ўшанда Андерсон иккала оёғидан ҳам айрилган[3][4].

Андерсон ТВ4 томонидан эфирга узатиладиган Лет'с Данcе 2022 кўрсатувида машҳур раққос сифатида иштирок этган[5]. Шунингдек, шоуда ногиронлар аравачасидан фойдаланган илк раққос бўлган[6].

Енгил атлетика

Арон Андерсон 2015-йил Васалоппетда

Арон Андерсон уч хил спорт тури, жумладан, елканли спорт, енгил атлетика ва чана хоккейи (инглизча: Следге ҳоcкей) бўйича пара-атлетчи бўлган ҳамда тўртта Паралимпия ўйинларида қатнашган[7]. 1999-2005-йиллар оралиғида сузиш бўйича мусобақаларда қатнашган, 2004-йилда Грециянинг Афина шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларидан кейин рақобатлашишни тўхтатган[8]. Бунинг ўрнига енгил атлетика ва чана хоккейидаги мусобақаларда тўлиқ иштирок эта бошлаган[8].

2012-йилда унга чаноқ сон бўғимини эндопротезлаш операцияси амалга оширилиши сабабли енгил атлетика мусобақаларини тўхтатиб, сараланганлар билан бир қаторда рақобатлашиш имконидан ҳам маҳрум бўлган[9]. Андерсон 2013-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг чана хоккейидан воз кечиб, бутун э’тиборини фақат саргузаштлар ва маърузалар ўқитишга қаратган[10].

Саргузаштлари

Андерсон 2013-йилнинг 1-августида Швециянинг энг баланд тоғи бўлмиш Кебнекаисе чўққисига[11] қўлтиқ таёқлар ёрдамида „эмаклаб“ чиққан биринчи ногиронлар аравачасидаги иштирокчи бўлган[12]. Шунингдек, у Килиманжаро тоғининг чўққисига кўтарилган ногиронлар аравачасидаги илк спортчи саналган[11]. Экспедицияни саргузаштчи Жоҳан Эрнст Нилсон бошқарган[13]. У 2013-йил 1-август куни соат 15.00да (CЕТ) чўққини забт этган[14]. 2014-йилда Швед Классик турнирини якунлашга қарор қилган. Бу турнир доирасида у Васалоппет, Вäттернрундан, Вансбросиммет ва Лидингöлоппетнинг узоқ масофаларга чидамлилик мусобақаларида ҳам биринчи ногиронлар аравачасидаги иштирокчи сифатида қатнашиб, бир йил давомида якунлаган[15]. 2015-йилнинг 7-августда Аланд денгизи устида Грисслеҳамдан Аландгача бўлган 37 километрлик масофани 14 градусли сувда, 13 соат давомида сузиб ўтган[16]. 2019-йилда Андерсон ТВ4 телеканалида намойиш этилган Виннарскаллар шоусида иштирок этган ҳамда у ерда бошқа швед пара-спортчиларига қарши курашиб ғолиб чиққан[17]. У, шунингдек, бир ойлик саёҳатини Антарктида бўйлаб чанғида учган илк ногиронлар аравачасидаги саёҳатчидир[18][19][20]. 2018-йилнинг декабр ойида Андерсон қўшиқчи Пег Парневик билан биргаликда СВТ ва Сверигес Радио учун радиода эфирга узатилган Мусикҳжäлпеннинг элчиси бўлган[21].

Андерсон мотивацион нотиқ бўлиб ҳам ишлайди. У, шунингдек, болалар саратонига қарши кураш фонди Барнcанcерфонденнинг элчиси бўлиб, ўзининг саргузаштлари орқали ушбу хайрли иш учун маблағ йиғишга ҳам ҳисса қўшган[22][23]. 2017-йил Андерсон Соммар и П1 радио кўрсатувида ўзининг ҳаётдаги қийинчиликлари ва ютуқлари ҳақида сўзлаган эпизодини тақдим этган[24][25].

Манбалар

  1. ↑ „Патиэнц аcтинг ас cонсумерс, демандинг море эасе, беттер тоолс“. МобиҲеалтҳНеwс (2019-йил 25-апрел). 2019-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  2. ↑ „Патиэнц аcтинг ас cонсумерс, демандинг море эасе, беттер тоолс“. МобиҲеалтҳНеwс (2019-йил 25-апрел). 2019-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Арон Андерссон тар руллстолен мед сиг тилл топпен“. Локалнйтт. 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  4. ↑ МcCой. „Ҳоw Паралйзед Адвентурер Арон Андерсон Cлимбс Моунтаинс“. менсжоурнал.cом (2017-йил 27-ноябр). 2017-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  5. ↑ Линдқвист. „Ҳäр äр алла делтагарна и åрец "Лет'с данcе"“. Гöтеборгс-Постен (2022-йил 27-феврал). 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-март.
  6. ↑ „Арон Андерсон ҳйллад фöр инсац и "Лет'с Данcе"“. Свенска Дагбладет (2022-йил 19-март). 2022-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-март.
  7. ↑ Линдблад, Андерс. „Арон тиллҳöр вäрлдселитен – и тре идроттер“. Свенска Дагбладет. СвенскаДагбладет (2004-йил 24-апрел). 2016-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  8. ↑ 8,0 8,1 ТТ. „Фрåн Паралймпиcс тилл Лилла Спорцпегелн“. Гöтеборгспостен (2016-йил 9-феврал). 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  9. ↑ Радио. „Арон Андерсон – Соммар & Винтер и П1“. Сверигес Радио (2017-йил 1-август). 2019-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  10. ↑ „Öстерсунд аррангерар кäлкҳоcкей-ВМ – Свенска Ҳандикаппидротцфорбундет“. Свенска Ҳандикаппидротцфöрбундет (2015-йил 26-май). 2015-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  11. ↑ 11,0 11,1 Радио. „Арон Андерсон – Соммар & Винтер и П1“. Сверигес Радио (2017-йил 1-август). 2019-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  12. ↑ МcCой. „Ҳоw Паралйзед Адвентурер Арон Андерсон Cлимбс Моунтаинс“. менсжоурнал.cом (2017-йил 27-ноябр). 2017-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  13. ↑ „Арон бестигер Эуропас ҳöгста берг – и руллстол“. Нйҳетер24 (2014-йил 3-июл). 2019-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  14. ↑ „Ҳäр äр фем сакер ду вилл вета ом идроттарен Арон Андерсон“. Нйҳетер24 (2019-йил 5-март). 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  15. ↑ „Классикерн ундер 24 тиммар – и руллстол“. Руннер'с Wорлд (2014-йил 29-сентябр). 2019-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  16. ↑ „Арон Андерсон симмаде тилл Åланд – ИCА Ҳäлса“. ИCА.се. 2017-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  17. ↑ „Арон Андерсон ом cанcерн оч атт алдриг ге упп – Виннарскаллар – тв4.се“. тв4.се. 2019-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  18. ↑ Радио, Сверигес. „Арон Андерсон тҳе фирст персон то реач тҳе Соутҳ Поле ин а wҳеэлчаир – Радио Сwеден“. Сверигес Радио (2016-йил 22-декабр). 2016-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июн.
  19. ↑ Глусаc. „Wҳеэлчаир Раcер Арон Андерсон Ҳас Анотҳер Моунтаин то Cлимб“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 25-сентябр). 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  20. ↑ Стафф. „Сwедиш ман cлаимс то бе фирст то реач Соутҳ Поле ин а wҳеэлчаир афтер 300км трек“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2016-йил 22-декабр). 2017-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  21. ↑ Радио, Сверигес. „Пег Парневик оч Арон Андерсон äр åрец амбассадöрер – Мусикҳжäлпен“. Сверигес Радио (2018-йил 26-ноябр). 2019-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  22. ↑ „Фаcебоок-клиcк ҳжäлпте Арон атт дра ин 246 000 кронор тилл Барнcанcерфонден“. Барнcанcерфонден. 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  23. ↑ Глусаc. „Wҳеэлчаир Раcер Арон Андерсон Ҳас Анотҳер Моунтаин то Cлимб“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 25-сентябр). 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-апрел.
  24. ↑ Радио, Сверигес. „Тҳис еар'с Соммар радио ҳосц анноунcед – Радио Сwеден“. Сверигес Радио (2017-йил 14-июн). 2017-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июн.
  25. ↑ Радио. „Арон Андерсон – Соммар & Винтер и П1“. Сверигес Радио (2017-йил 1-август). 2019-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июн.

Ҳаволалар