Арон Шаломаев (1917.20.10, Бухоро — 2004.20.7, Исроил) — ёзувчи, драматург, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). Тошкентдаги ўқитувчилар уйини тугатган (1934). Ёзувчилик фаолиятини ХХ аср 30й.ларидан бошлаган. "Оқибат" Шаломаевнинг илк песаси. "Она меҳри", "Ардокли Ватан", "Ҳалоллик", "Қон сачраган чинор", "Бухоро фожиаси", "Алишер Навоий", "Аҳмад Дониш", "Ибн Сино", "Олтин қафас ичра", "Умар Хайём", "Изтироб", "Қалб нидоси", "Гардиши даврон" каби асарларининг деярли ҳаммаси республикамиз театрларида сахналашти? рилган. Тошкентдаги 29сонли, 65сонли мактабларнинг ва ўқувчилар саройининг узоқ йиллар давомида директори бўлган. Самарқанд давлат бухорояҳудийлари мусиқали драма театрининг ташкилотчиларидан. "Ахароннома" ("Хотиранома") туркумидаги 8 та китоб, "Бухоро яҳудийларининг адабиёти" (ХИВ—ХХ асрлар 2 жилдли, Ханой Толмас билан) номли китоб муаллифи. "Амнун ва Томор", "Эстер хамалка" унинг сўнгги йиллар яратган асарларидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил