Arpa doni
Арпа дони — 1) қадимги оғирлик ўлчов бирлиги. Минг дона арпанинг оғирлиги 40,9510 -г 40,9514 г бўлгани учун 1 дона арпанинг оғирлиги ўртача 0,0409512 г га тенг, деб олинган. Илга-ри мана шу оғирликлар бўйича мисқол ва қадоқ қийматлари аниқланган. Шунинг учун қадимда 1 мисқол қ 100 Арпа дони = 4,0912 г бўлган. Лекин арпа қайси замон ва қайси ўлкада етиштирилганлигига қараб Арпа донининг катта-кичиклиги ҳар хил бўлган. Шунинг учун кейинчалик 1 Арпа дони = 0,0453 г деб қабул қилинган. ХИВ аср га ке-либ эса 1 Арпа дони = 0,045 г бўлган. Ҳозирги вақтда баъзи Шарқ мамлакатларида 1 Арпа донининг 0,048 г га тенг қиймати қўлланилмоқда. Баъзан 1 Арпа дони = 0,052 г. Арпа донининг форс-ча номи жоу, яна бошқа номи шаъира-дир. 1 шаъира 0,052 г га тенг деб қабул қилинган; 2) узунлик ўлчов бирлигй. 1 дона арпанинг эни ишчи отнинг 6 дона ёлига ёки бармоқнинг олтидан бирига 642тенг. 1 Арпа дони = 1/6 бармоққ6 ишчи отнинг ёли. Агар 1 бармоқ 2,18н-2,28 см га тенг бўлса, у ҳолда 1 Арпа дони = 0,36-0,38 см.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |