Arpabodiyon

Арпабодиён (Анисум) — зирадошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтлар туркуми; 2 тури бор. Ўзбекистонда оддий Арпабодиён (Арпабодиён Вулгаре) экилади. Унинг пастки барглари буйраксимон (ёки уч бўлакли), йирик арра тишли, юқоридагилари ипсимон бўлакчаларга бўлинган. Гуллари майда, оқ, мураккаб соябонга тўпланган. Арпабодиённинг меваси тар-кибида 3,2%, баъзан 6% гача эфир мойи ва 28% гача бошқа мойлар бор. Эфир мойи таркибида 90% гача анетол бўлади. Меваси ва эфир мойидан тайёрланган препаратлар балғам кўчирувчи сифатида қўлланади. Арпабодиён меваси ва эфир мойи озиқ-овқат саноатида ишлатилади.
Арпабодиён Қадимдан маълум бўлган ўсимликдир. Бу ўсимликни қадимги Юнонистонликлар уйларида ёвуз руҳларни қувади деб сақлаш одатлари бор эди. У уйда осойишталик, тинчлик ва қулайликни таъминлашга қодир деб ишонишган.бу хусусият унга бекорга берилмаган. У нафақат ҳар қандай ошпазлик идишини тўлдирибгина қолмасдан уй учун антисептик, микроблар, бактериялар ва хавфли вируслани шавқациз йўқ қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |