Арқиш (туркийча) — 6 — ХИВ асрларда туркий халқларда узоқ юртларга 673савдо-сотиқ ишлари билан қатновчи то-жирлар, от-уловлар, аравалар ва уларни бошқарувчи мутасадди шахслар гуруҳи, яъни карвон маъносини англатувчи истилоҳ. А. Култегин битиктошида, Юсуф Хос Ҳожибнинг „Қутадғу билик“, Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарида ишлатилган, сўнгги бор ХИВ аср обидаси Рабғузийнинг „Қисаси Рабғузий“ асарида қайд этилган. Ҳозирги ўзбек адабий тилидаги „Карвонбоши“ маъноси қадимда А. улуғи сўз бирикмаси ёрдамида ифодаланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил