Арқоний – кечпишар қовун нави. Шакли эллиписсимон, бўйи 30 – 35 см, оғирлиги 4 – 7 кг. Пўсти қалин, сирти бир оз буришган, кам тўр, яшил. Эти оқиш-яшил, қалинлиги 4 – 5 см, ширин, таркибида 9,1% гача қанд бор. Уруғхонаси катта, уруғи чўзиқ ва бироз букик. Уруғи экилганидан кейин 100 – 120 кунда ҳосили пишади. Ҳосилдорлиги 350 с/га. Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида экилади. Куз – қишда асраш ва олис жойларга юбориш учун яроқли (яна қаранг Қовун).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил