Арқуқ - ўрта асрларда муҳим стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган шаҳар ва қал’а. У Сирдарёнинг ғарбий соҳилида жойлашган болиб, ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ерларига тўғри келади. Тарихий манбаларда Аркук, Арқуқ[1], Аргўк[2], Аркўк[3], Артуқ[2] ёки Артиқ[4] номлари билан ҳам қайд этилган. Арқуқ Сирдарё бўйидаги бошқа Ўтрор, Туркистон вилояти, Сиг'ноқ, Саврон, Сузоқ каби йирик шаҳар ва қалъа ҳисобланган. Арқуқ қалъаси ХВИ-ХВИИ асрлар тарихига оид марказ ҳисобланади. Бу даврда Шайбонийлар ва Қозоқ хонлиги ўртасида Сирдарё бўйидаги шаҳарлар учун уруш ва жанглар олиб борилади. Бундай уруш натижасида қал’а вайронага айланади ва аҳоли томонидан ташлаб кетилади.

Тарихи

Арқуқ ҳақидаги илк маълумотлар 1446-йилга оид бўлиб, шайбонийлар тарихчиси Масъуд ибн Усмон Кўҳистоний томонидан ёзилган „Тарихи Абулхайрхоний“ асарида учрайди[5]. Шунингдек асарда Арқуқ қал’аси билан бирга, Сирдарёнинг ғарбий қирғоғида жойлашган бошқа қал’алар — Хўжанд қал’аси, Оққо'рг'он қал’аси ва Ўзганд қал’аси ҳам тилга олинади. Бу қал’алар Арқуқ қал’аси билан биргаликда ягона мудофаа тизимини ташкил этган. Мўғуллар босқинидан сўнг шаҳар аста-секин жонлана бошлаган эди. Сирдарё аҳолиси қайтадан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғуллана бошлади. Уларнинг маҳсулотларини сотиш учун йирик бозорлар керак эди. Натижада Сирдарё орқали жанубдаги Самарқанд, Бухоро ва Астрахан каби шаҳарлар ўртасида йирик савдо алоқалари қайта тикланди. Мудофаа девори сифатида қал’алар қурилди. Бундай ислоҳотлар Темурийлар даврида юз берган эди. Арқуқ сўзи соф қадимий туркий тилга мансуб сўз бўлиб, „тўсин, кўндаланг ёғоч“ ёки „ўжар, қатъиятли“ деган маъноларни англатади[6]. Қал’а мустаҳкам қилиб қурилгани учун шундай ном олган. Ҳажман унча катта бўлмаса-да, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган йирик савдо шаҳарлари — Яси ва Сиғноқни дашт томондан бўлиши мумкин бўлган кутилмаган ҳужумлардан ҳимоя қилган. Шу билан бирга, у Шарқий Туркистондан Мовароуннаҳрга олиб борувчи карвон йўлларини назорат қилган. Сирдарё бўйидаги қал’алар учун кураш айниқса Муҳаммад Шайбонийхон ва Бурундуқхон ўртасида кескин тус олган. Бу кураш 1470–1510-йиллар оралиғида, айрим танаффуслар билан қарийб қирқ йил давом этган. Бироқ томонларнинг ҳеч бири мутлақ устунликка эриша олмаган. Натижада сулҳ тузилган унга кўра, Сирдарё бўйидаги уч муҳим шаҳар — Соврон, Сиғноқ ва Сузоқ Қозоқ хонлиги таркибида қолган. Арқуқ қал’аси ва водийдаги бошқа муҳим истеҳкомлар эса Шайбонийлар давлати қўлида қолган[7]. Арқуқ қал’асининг ноиби этиб Муҳаммад Шайбонийнинг жияни — Убайдуллахон тайинланган.

Манбалар

  1. ↑ Ҳанеада, Массаши. Исламиc Урбан Студиэс, 2-тҳ эдитион, Абингтон, Охон, Неw-Ёрк: Роутледге, 2010 — 304-бет. ИСБН 0-7103-0492-7. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Ибрагимов С. К.. Материалы по истории казахских ханств ХВ-ХВИИИ веков. Алма-Ата: «Наука» АН КазССР, 1969 — 28, 29, 103, 111-113, 159, 258, 260, 501, 614-бет. 
  3. ↑ „«Средневековая история Казахстана»“. Учебники по истории Казахстана, стр. 231, 244. Сайт «Так то ЕНТ». (2015). 2016-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-ноябр.
  4. ↑ Акишев, К. А.. Древние и средневековые государства на территории Казахстана (Этюды исследования).. Алматы: Гылыми казына. Институт археологии им. Маргулана, 2013 — 44-бет. ИСБН 978-601-7312-28-2.  „Архивированная копия“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-ноябр.
  5. ↑ Фазлаллах ибн Рузбихан Исфахани Михман-наме-йи Бухара (Записки бухарского гостя) Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (25-октябр 2015-йил) // пер. Р. П. Джалиловой. — М.: Восточная литература, 1976
  6. ↑ Наделяев В.М., Насилов Д.М., Тенишев Э.Р., Щербак А.М.. Древнетюркский словарь. Ленинград: Наука, Ленинградское отделение, 1969 — 55-бет. 
  7. ↑ Масуд бен Османи Кухистани. История Абу-л-Хайр хана, Материалы по истории казахских ханств ХВ-ХВИИИ веков. (Извлечения из персидских и тюркских сочинений). Алма-Ата: Наука, 1969 — 141-171-бет.