Арра вали — думалоқ аррали, шунингдек модулли машиналарда ишчи органлар сифатида, дастгоҳнинг кесиш асбобини қотириш ва айлантириш учун хизмат қилади. Арра вали корпусларга ўрнатилган иккита подшипник ёрдамида айланади ва улар ёрдамида машинанинг таянч қисмига (масалан, станинага) ўрнатилади ва одатда у узун ўлчамли бўлади. Валнинг бир учида шкив ўрнатилган бўлиб, электр моторидан тасмали узатма орқали вални айлантиради, бошқа учида эса арра пичоғи гайка билан, махсус шайбалар орасига маҳкамланади. Арра вали одатда 3000 ай/мин гача тезликда айланади, шунинг учун улар бир пог'анали узатма орқали электр моторларига уланади ёки электр мотор вали ҳам арра вали сифатида хизмат қилади.