Arrakashlar
Арракашлар – ўтроқ қоринли пардақанотлилар кенжа туркуми бир неча оилаларининг умумий номи. Урғочиси аррага ўхшаш тухум қўйгичи ёрдамида ўсимлик барги, пояси ва органларига тухум қўяди. Личинкаларининг тузилиши ва ҳаёт кечириш хусусияти турли оилаларда бир хил эмас. Ҳақиқий арракашлар (Жентҳрединидаэ) личинкасининг 3 жуфт кўкракоёқлари билан бирга бир жуфт сохта қориноёқлари ҳам бўлади, бошқа арракашлар личинкасининг қориноёқлари ривожланмаган, кўкракоёқлари кучсиз ривожланган. Личинкаси ўсимликлар устида очиқ ҳаёт кечиради (Жентҳрединидаэ оиласи) ёки ўргимчак турига ўхшаш баргларни ўраб оладиган тўри ичида яшайди (тур тўқувчи арракашлар – Пампҳилиидаэ). Шохдор думли (Сириcидаэ) ва поя арракашлар (Cепҳидаэ) пояда яширин ҳаёт кечиради. Личинкаси тупроққа тушиб ғумбакка айланади. Вояга етган арракашлар гул нектари билан озиқланади, личинкаси ўсимликларга катта зиён келтиради. арракашларда партеногенез кўпайиш кенг тарқалган, бир йилда 4 тагача партеногенез бўғини ривожланади. Ўзбекистонда қулупнай арракашлар (Аллантҳус cинcтус) қулупнай, атиргул ва мевали дарахтларга; отқулоқ арракашлар (Аметастогиа глабрата) ўтчил ўсимликларга; олча арракашлар (Cалироа cераси) мевали дарахтларга; дон арракашлар (Cепҳус пйгмаэус) буғдой, арпа ва бошқа донли экинларга зиён келтиради. Кураш чоралари ерга тўқилган ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиб йўқотиш, ерни чуқур ҳайдаш ва чопиқ қилишдан иборат.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |