Arsenal
Арсенал (араб, дор ассиноа — уста-хона сўзидан олинган) — қуруқликдаги қўшинлар ва ҳарбий денгиз қўшинлари қурол-яроғларини ясайдиган, тузата-диган, сақдайдиган жой. Араблардан франсузларга, сўнг русларга ва бошқа тилларга ўтган. Москвадаги А. (Кремлда) 1584-йилдан мавжуд (1783-йилда музейга айлантирилган). Петербургдаги А. Пётр И томонидан 1712-йилдаташкил этилган. Киев (1764-йилдан), Брянск (1783-йилдан), Кронштадт, Севастопол, шунингдек Ан-глияда — Вулидж, Италияда — Турин, АҚШда — Франкфорд, Пикатини, Рок-Айленд А.лари асосий ҳисобланган. ХХ асрда қурол-яроғ ишлаб чиқариш саноатнинг мустақил тармоғига айланганидан сўнг, қурол-яроғ тайёрлаш ва уларни сақлаш учун алоҳида жойлар ажратиш зарурияти туғилгач, А. илгариги аҳамиятини йўқотган ва эн-диликда турли мақсаддаги база ва ом-борхона вазифасини бажармоқда. Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда курол-яроғ сақланадиган жой — жевахона (жи-бахона) деб аталган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |