Аршали — Акмола вилояти Аршали туманининг маркази (1935-йилдан буён), Астана шаҳрининг жануби-шарқида 70 км масофада, Есил дарёсининг Арнасай тўғонига қуядиган жойида жойлашган қишлоқ. Аҳолиси 6,5 минг киши (2012).

Аршали
қоз. Аршалы
қишлоқ
50°49′51″Н 72°10′50.2″Э / 50.83083°Н 72.180611°Э / 50.83083; 72.180611
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Акмола вилояти
{{{туман_тури}}} Аршали тумани
Ҳукумат
 • Аким Т.К. Муханбетжанов
Асос солинган 1980
Аввалги номлари Вишневка
Иқлим тури кескин континентал
Аҳолиси
 (2012)
6 522
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71644[1]
Почта индекс(лар)и 020200[2]
Автомобил коди C, 03
Arshali qoz. Аршалы xaritada
Arshali qoz. Аршалы
Аршали
қоз. Аршалы

Тарихи

Пойдевори 1890-йили қурилган. 1922-йилгача Борисовка, кейинчалик Вишневка қишлоғи деб номланди. 1998-йилда эса тарихий номи — Аршали қайтарилиб берилди.

Саноати

Аршалида темир-бетон, шпал, қурилиш материаллари комбинати, мой заводлари, босмахона ва бошқалар фаолият юритмоқда.

Ижтимоий соҳа

Қишлоқда 2 ўрта, 2 бошланғич, мусиқа, спорт мактаблари, маданият уйи, ўқувчилар ва ёшўспиринлар бадиий уйлари, 2 кутубхона, кинотеатр, клуб, туман касалхонаси, шифохона, дорихона ва бошқалар аҳолига хизмат қилмоқда. Аршали ҳудуди орқали Алмати — Екатеринбург темир йўл ва автомобил йўли ўтади. Энг яқин темир йўл стансияси — Вишневка (3 км)[3].

Манбалар