Arslan Kacar
Арслан Каcар (1954-йил 1-март, Элазиğ) турк театр ва кино актёри, режиссёр, рассом, ёзувчидир[1].
| Арслан Каcар | |
|---|---|
| Таваллуди |
1954-йил 1-март |
| Вафоти |
2012-йил 9-май Туркия Истанбул |
Ҳаёти
Арслан Каcар Туркиянинг Элазиğ вилоятида туғилган. 1965-йилда унинг "Якариш" ше’рий китоби нашр этилган. 1968-йилда у ўрта мактабдаги саккиз дўсти билан Элазиğ вилояти театрини ташкил этган. 1970-1972-йилларда расм чизиш билан шуғулланган. Каcар 1975-йилда Истанбул Университети консерваториясининг театр бўлимига ўқишга кирган. Профессионал актёрлик карерасини 1975-йилда Кентерлер театрида бошлаган ва ўша йили Истанбул шаҳар театрига ишга ўтган. 1982-йил 12-сентябрда давлат тўнтаришида қатнашганликда айланиб ҳибсга олинган ва университетдан ҳайдалган. Ўша пайтда Арслан Каcар Истанбул Университетининг Адабиёт факултети фалсафа бўлимида таҳсил олаётган эди. 1402-сонли қонун билан театрда ҳам ҳайдалган. Орадан 3 йил ўтгач у оқланган ва озодликка чиқарилган.
Каcар Кино карерасини 1977-йилда Гüней филми[сайт ишламайди]да актёр сифатида бошлаган. Бошар Сабунcу, Öмер Кавур, Мемдуҳ Üн, Еşим Устаоğлу, Дервиш Заим каби режиссёрларнинг филмларида ёрдамчи режиссёр бўлган Каcар, „Юнус Нади“ ссенарийси билан илк мукофотини қўлга киритган. Шунингдек у Туркияда филм суратга олишда Германия, Франсия. Британия ва Дания жамоалари билан ишлаган[2]. Арслан Каcар 2012-йилнинг 9-майида юрак хуружидан вафот этган.
Иштирок этган филмлари
Жаннатни кутаман - 2005-йил Дервиш Заим
Лой-2002-йил Дервиш Заим
Фаришталар уйи - 2000-йил Омер Кавур
Чаённинг саёҳати - 1997-йил Омер Кавур
Шам ҳидли аёллар - 1996-йил Ирфан Тöзüм
Гравитй Ловес - 1995-йил Омер Кавур
Севги ҳақида айтилмаган ҳамма нарса - 1995-йил Мемдуҳ Ун
Из - 1994-йил Ешим Устаоғлу
Узоқ ва тор йўл - 1991-йил Тунч Баşаран
Аҳмет Ҳамди Бейлар оиласи - 1991-йил Усмон Ф. Седен
Ўлик денгиз - 1989 Атиф Йилмаз
Биздан бири: Юнус Эмре - 1989-йил Арслан Каcар
Қалблар султони Мавлоно - 1989 -йил Арслон Каcар
Туман - 1988-йил Зüлфü Ливанели
Қайта туғилган (серия) - 1987-йил Усмон Ф. Седен
Шармандалик йиллари - 1987-йил Усмон Ф. Седен
Тунги саёҳат - 1987-йил Омер Кавур
Анаюрт меҳмонхонаси - 1987-йил Омер Кавур
Она Ҳаcер ва унинг ўғиллари - 1987-йил Усмон Ф. Седен
Ширин булбул - 1985-йил Меҳмет Аслан
Яланғоч фуқаро - 1985-йил Бошар Сабунcу
Бахтли ишчи - 1980-йил Атиф Йилмаз
Душман - 1979-йил Зеки Öктен
Кутиш - 1977-йилйил Явуз Сезер
Ташқи ҳаволалар
- ИМДб'де Арслан Каcар
- Синема Тüрк'те Арслан Каcар (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-11-18 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ „Арслан Каcар“. 22-май 2015-йил. Тüрк Синемасı Араşтıрмаларı. 22-май 2015-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Арслан Каçар ким“. www.кимкимдир.нет. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.