Artaboz
Артабоз — ахоманийларнинг баъзи саркардалари исми: 1) Ксеркснинг саркардаси. Ксеркснинг милоддан аввалги 480 йил Юнонистонга қилган юришида Платея жанги (милоддан аввалги 479 йил) пайтида қўшин қанотларидан бирига қўмондонлик қилиб, жанг тугамасданоқ тор-мор этил-ган форс қўшинларининг бир қисми билан Кичик Осиёга қочган; 2) Эрон флоти қўмондони, милоддан аввалги 450 — 449 йилда афи-налик стратег Кимонга қарши курашган; 3) Артаксеркс ИИ саркардаси, сўнгра Доро ИИИ хизматига кирган; милоддан аввалги 330 йил Доро ИИИ ўлдирилгач, Александр (Искандар Мақдуний) даврида (328 йил) Бақтрия са-трапи бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |