Арташат — Арманистондаги шаҳар, Аракс дарёси бўйида. Темир йўл стансияси. Ереван-Жулфа автомобил йўли ёқасида. Аҳолиси 32,3 минг киши (1989). Вино ва консерва тайёрлаш, енгил, ёғочсозлик, машинасозлик ва металлсозлик саноати корхоналари бор. Узум етиштириладиган раённинг (шу жумладан қимматли ва ноёб навлари) маркази. Қадимдан ҳунармандчилик ривожланган. Арташатда биринчи арман театри қурилган. Арташат яқинида қадимги Арманистон пойтахти ҳаробалари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил