Артемида (қадимги юнонча: Ἄρτεμις) – юнон афсоналарида ов худоси ҳамда аёллар ҳомийси. У Зевс ва Летонинг қизи ҳисобланади. Аполлоннинг эгизак синглиси. Бошида ўқ-ёй, баъзан ярим ой ҳолатида тасвирланган. Рим афсоналаридаги Диана тимсолига мос келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил