Артериосклероз (артериялар ва юнонча: склеросис — склероз) — артерия деворининг қалинлашиши ва қаттиқланишидан иборат сурункали касаллик. Томир деворида фиброз тўқима ўсиб кетиши оқибатида у қаттиқлашиб, эластиклигини йўқотади. Натижада қон томир бўшлиғи тораяди ва шу томирдан қон оладиган тўқима фаолияти пасаяди. Артериосклероз қарияларда, юқумли аллергик касалликлар ва бошқаларда кузатилади (қаранг: Атеросклероз).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил